Милиция Атамбаевга жарима пулини тўламаган журналистга жиноий иш қўзғади

765

Президент Алмазбек Атамбаевга 2 млн сом миқдоридаги жарима пулини тўламаган журналист Дайирбек Орунбековга жиноий иш қўзғалди. Аввалроқ суд журналистнинг “Маалымат” сайтига тўсиқ қўйган.

3 августда журналист ҳамда муҳолиф мазмундаги “Маалымат” сайтининг эгаси Дайирбек Орунбеков “Фэйсбук”даги саҳифасига Свердлов район ИИБси унга қарши жиноий иш қўзғаганини ёзди.

Жиноий ишнинг қўзғалишига президент Алмазбек Атамбаевга суддан ютилганидан кейин унинг 2 млн сом миқдорида пул тўлаб бермаганлиги ҳамда халқ олдида очиқ кечирим сўрамаганлиги сабаб бўлган.

Жиноят иши Жиноят кодексининг 338-моддаси — “Суднинг ҳукмини, суднинг ёки бошқа суд актининг қарорини бажармаслик” бўйича қўзғалди.

Орунбековнинг ўзи бундай имконияти йўқлиги сабаб Атамбаевга жарима пулини тўлаб беролмаётганини ёзди. У ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини ҳамда ҳукуматнинг харакатини “сўз эркинлигига қисиш” ва ОАВ вакилларига “тазъйиқ” ўтказиш қатори баҳолаётганини қўшимча қилди.

“Мен атайлаб суд қарорини бажаришдан бош тортганим йўқ, 2 000 000 сомни зудлик билан тўлаб беришга имконсизман. Бундан ташқари атамбаев алмазга маблағ ҳам бера бошладим, қонунни ҳурмат қилиб. Яқинда, менга қарашли  “Маалымат.KG” сайтимни ҳам суд ижрочилари Атамбаевнинг фойдасига тортиб олишган. Ўшанда мен Атамбаевнинг уйининг олдига бориб олиб, кечириб қўй деб қийқиришим керакмикан?!” — деб ёзди у.

Орунбеков билан президент Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги келишмовчиликлар журналист мақолаларининг бирида 2010 йилнинг июнидаги миллатлараро тўқнашувлар учун масъулиятни ўлка раҳбари билан яна бир қатор сиёсатчиларга юклагандан кейин бошланган.

Башкы прокуратура ал үчүн Орунбековду сотко берип, ал өлкө башчысынын «ар-намысы менен кадыр баркын кемсинткендиги» үчүн Атамбаевге эки миллион сом төлөп берүүгө милдеттендирилген.

Журналист соттун чечими менен макул болбой, президентке анча акча төлөп бере албастыгын айткан. Ал айыпты төлөп берүү үчүн ар бир кишиден бир сомдон акча чогулта баштаган.

Орунбеков 2015 йилнинг декабрида Атамбаевнинг йил натижаларини чиқарган матбуот анжуманида билдирганлари бўйича давлат раҳбарини судга берган. У йиғинда президент журналистни “кимлардандир олган пулларини оқлаш учун ишлаяпти” деб айблаган.

Июлнинг ўртасида Аламудун район суди Орунбековга тегишли “Маалымат” сайтига тўсиқ қўйган.

Ўшанда Орунбековнинг тарафдорлари, мухолифатчи сиёсатчи Адил Турдукулов суд қарорини  Орунбековдан компенсацияни ундириб беришга эмас, балки сайтни ёпишга йўналтирилган деб ҳисоблашларини айтишган. У ҳукумат бу йўл билан “мухолифатчи ОАВларини қисишга” харакат қилмоқда деган фикрини билдирган эди.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева