Нурбек Токтакунов: Нима учун Конституцияни ўзгартириш Қирғизистонда диктаторлик тизимини ўрнатади? 1-бўлим

871

"Фикр" рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифнинг шаҳсий фикрини билдиради. Материалнинг асли юрист Нурбек Токтакуновнинг саҳифасида берилган.

Конституцияни ўзгартириш ташаббуси парламентдаги олти фракциядан тўрт

Колонка муаллифи: юрист ва «Прецедент» ҳамкорлик гуруҳининг раҳбари Нурбек Токтакунов
Колонка муаллифи: юрист ва «Прецедент» ҳамкорлик гуруҳининг раҳбари Нурбек Токтакунов

фракциясининг депутатлари — Чинибай Турсунбеков, Иса Омуркулов, Омурбек Бабанов, Канатбек Исаев, Бакит Торобаев ва Алтинбек Сулайманов томонидан таклиф қилинган.

Моҳиятан бу қонун лойиҳаси конституциявий тўнтариш ўтказиш ва ҳукуматни босиб олиш ҳаракати бўлиб ҳисобланади.

Мазкур ўзгартиришларни киритиш бизнинг ўлкани диктатор режимидаги полицияли давлатга айлантиради. Бу образли солиштирма эмас, агар бунга ҳозир тўсқинлик қилмасак, у бизнинг эртанги хақиқатимиз бўлиб қолиши мумкин.

“Олий қадриятлар” тўғрисида

  1. Ўзгартиришлар ташаббусчилари Қирғизистон давлатига “олий қадриятлар” тушунчасини киритиб, қуйидагиларни санаб ўтишмоқда:
  • Одам, унинг умри, бахтга интилиши, соғлиги, ҳуқуқлари ва эркинликлари, Ватанни севиш, хавфсизлиги, билими, номуси ва обрўси;
  • Қирғизистон Республикасининг мустақиллиги, давлатнинг бирлиги, миллий манфаатлари;
  • Қирғизистон Республикасининг ҳудудий бирлиги;
  • Қирғизистон халқининг иттифоқи, ўлкадаги тинчлик ва дўстлик;
  • Адолатлилик, хуқуқ устиворлиги ва қонун олдидаги тенглик;
  • Миллий маданиятни, тилни сақлаш ва ривожлантириш, тарихга эътиборли бўлиш;
  • Одоб-ахлоқ, оила, оталик ва оналик, ота-онага ғамхўрлик, катталарни ҳурмат қилиш, урф-одатларни давом эттириш;
  • Инсоннинг гармоник ривожланиши учун керакли иқтисодий, ижтимоий ҳамда бошқа шароитларни яратиш;
  • Ижобий атроф-муҳит.
  1. Ишлаб чиқарувчилар қирғизистонликлар томонидангина эмас, дунёдаги барча одамлар томонидан қадрланувчи нарсаларнинг барчасини санаб ўтишган. Нотиқнинг сўзларида ёки бадиий ижодда аҳамиятли бўлган нарсалар конституцияда ўринсиз.

Хозирги конституцияда юқорида саналган барча қадриятлар қаралган, бироқ уларнинг ҳар бири ўз ўрнида туради ва ҳар бири ўзининг фойдаланиш тармоғига эга. Улар тўғрисида батафсил тушунтириб бераман.

  1. Конституция ўзининг ташкил топишидан бошлаб жамоатчилик шартномаси ҳасобланади. Унда жамият:

— ўзининг олий қадриятларини эълон қилади;

— жамиятнинг сиёсий тузилишини [давлат ҳокимяти, аниқроқ айтганда, жамият ишларини бошқариш бўйича юқори органларни (ҳукумат тармоқларини)] аниқлайди (у бошқарувнинг тартибларини ҳамда ҳукумат тармоқларини ўзаро ҳаракатининг тартибларини ўрнатади).

  1. Қандай жамият бўлмасин биринчи навбатда шаҳслардан, индивидлардан ташкил бўлиб, шу сабабли жамиятнинг олий қадриятлари бўлиб, умумий одамийлик қадриятлари — одам, унинг умри ва соғлиги, унинг хуқуқлари ҳамда эркинликлари бўлиб саналади.
  2. Мамлакат ҳукумати (мамлакат) ўлка ва жамият билан ассоциацияланмаслиги керак. У жамият манфаатларига хизмат қилган ва жамиятдаги олий қадриятларни ҳимоя қилган жамият хизматидаги аппаратгина бўлиб ҳисобланади.
  3. Инсонларнинг жамиятга бирикиши — миллий хавфсизлик ва жамият тартиби (мустақиллик, суверенитет, ҳудудий бутунлиги, халқларнинг бирлиги, одоб-ахлоқ, ривожланган иқтисод ва бошқа) каби турли қадриятларни аниқлаш заруратини яратади.

Ўзининг аҳамиятга эга эканлигига қармасдан улар жами инсоният қадриятларнинг амалга ошиши ва химояланиши учун зарур шароитлар бўлиб ҳисобланади. Инсоният қадрятлари учун зарур бўлган шароитлар каби миллий хавфсизлик ҳамда жамоат тартибини таъминлаш давлат вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ундан ташқари кишиларнинг жамиятга бирлашиши билан айрим бир одамларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бошқаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари билан тўғри келмай қолиши мумкин. Бундай вазиятда конституция моддаларида “бошқаларнинг ҳуқуқлари билан эркинлиги” деган стандарт  огоҳлантириш пайдо бўлади.

  1. Амалда турли қадриятлар билан манфаатлар қарама-қарши бўлади ва ҳукуматга фойдали, киши билан жамият манфаатига энг оз зиён келтирувчи хавфсиз қарорни қабул қилиш учун мазкур қадриятларни тозалаш, приоритетларни аниқлаш алгоритми бўлиши керак.

Конституция механизмининг аҳамиятлиси – киши ҳуқуқларини ва эркинликларини чеклаш алгоритми.  Қандай конституция бўлишидан катъий назар, жумладан бизнинг ҳозирдаги конституциямизда ҳам, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинлигининг хавфсизлиги, жамият тартиби, аҳоли саломатлиги ва одоб-ахлоқ, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари билан эркинлигининг асосида чекланиши мумкин эканлиги кўрсатилган. Шу билан бир вақтда чекловлар бир-бирига тўғри келиши керак.

Чекловларнинг бири-бирига тўғри келиши деганда унининг мақсадини ва зарурлигини тушиниш мумкин.

Масалан қуйидаги вазиятларни олиш мумкин: Тунги тўнашлар, қароқчилик вазиятлари кўпайган вақтда ҳукумат 00:00дан кейин кўчада барча фуқароларни қўлга олиб, текшириш учун РИИБга етказиб бериш қарорини қабул қилди. Ҳукумат мазкур қарорни жамият хавфсизлиги, инсон хаётини ва фуқароларнинг мулкларини химоя қилиш учун деб изохлади.

Бир томондан айтилган сабаблар тўғридай кўринади, лекин мазкур чораларнинг тўғрилигини текширсак, унда қуйдагича фикрлар пайдо бўлади:

— Хавф ва унинг олдини олиш учун кўрилган чораларни солиштириш билан биз, уларнинг ҳаддан ортиқ тадбирлар эканлигини кўрамиз. Сабаби улар хавфга лойиқ эмас, бизнинг эркин ҳаркатимизни анча чеклаб қўяди;

— Бу каби чораларнинг кераги йўқ. Сабаби жиноятчиликни олдини олиш биринчи навбатда ҳуқуқ тартибот органларининг ўз касбини қай даражада билиши билан  боғлиқ бўлади.

Фуқароларнинг тунда юришини чеклаш ҳуқуқ тартибот органларининг ишини енгиллаштирганига қарамай, уларнинг касб малакасини орттирмайди. Яъни, тунги жиноятларга қарши чеклов йўли билан эмас, ҳуқуқ химоячиларнинг ишини такомиллаштириш билан курашиш керак.

Шундай қилиб, хавфсизлик ва бошқа кишиларнинг манфаатларини химоя қилиш баҳонаси билан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинлигини чеклашнинг бузулишига инсон ҳуқуқлари билан эркинлигининг приоритизацияси, чекловларнинг муносиблигининг конституция принципи тўсқинлик қилмоқда.

8.Қонун лойиҳасида юқорида айтилган қадриятлардан ташқари “Олий қадрятлар  Қирғизистон Республикасининг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳуқуқ актларининг асосини аниқлайди ҳамда давлатнинг барча органларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларидаги ходимларнинг ишининг моҳияти бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, фуқароларга ҳамда юридик томонларга мазкур қадриятларни химоя қилиш ва ривожлантириш вазифаси берилади”, деб ёзилганлигини ёдга олиш билан  ундай конституциянинг қабул қилинишини инсон ҳуқуқлари ва эркинлигининг мақсалга лойиқлиги, тўғри келиши борасидаги принцип бузилган қонун лойиҳаларнинг қабул қилинишига олиб келишини таҳмин қилиш мумкин.

Масалан, ҳукумат белгиланган миқдорда «адолатли» компенсация тўлаб бериш билан ҳусусий объектларни олиш таклиф қилинган “Шаҳар лойиҳасини реконструкциялаш ҳақидаги”  қонун қабул қилиниши мумкин. Бунда ҳусусий мулкка бўлган ҳуқуқ билан «қулай иқтисодий шароитларни яратиш» бир қаторда туриб, лекин бири иккинчисининг олдида ҳеч қандай ортиқча имтиёзга эга бўлмаганлиги сабаб, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мумкин.

  1. Бундан ташқари давлат органларининг амалиётида, айниқса одамларни ғижинтирадиган,  ҳуқуқлар билан эркинликларни чеклашга тўғри келиши ва мақсадга лойиқлик принципларининг бузилишини кутиш мумкин. Шундай қилиб, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, асоссиз қамоққа олиш, жиноий иш қўзғалиши, қийнашлар, хаттоки одам ўлдириб қўйиш вазиятлари ҳам хавфсизликнинг, жамоат тартибини ва бошқа юқорида айтилган манфаатлар билан изоҳланиши мумкин. Сабаби мазкур манфаатлар олдида инсон ҳуқуқлари билан эркинлиги ҳеч қандай имтиёзларга эга бўлмайди.
  2. Шундай қилиб, жами қадриятлар приоритетининг, ҳуқуқлар билан эркинликни чеклашнинг тўғри келиши ва мақсатга лойиқлик принципининг бошқалар томонидан бузилиши давлатнинг полиция қувватининг назоратсиз кучайишига, репрессияларга ва диктатурага олиб боради.

Давоми бор...

Сурат: Time.kg