Виолончелчи Айдер Рисалиев бишкекликлар учун классик музиканинг шедеврларини ижро этиб берди. Мусиқачининг концерти 31 июлда миллий консерваторияда ўтди.
Айдер Рисалиев П.Чайковский номидаги Москва консерваториясида ўқийди. Ёзги таътилда дам олиш учун келган виолончелчи Миллий консерваторияда концерт берди.
Рисалиев пианиночи отаси билан биргаликда виолончелда Иоганн Бах, Давид Поппер, Дмитрий Шостакович ҳамда Фредерик Шопеннинг машҳур куйларини ижро қилди.
Икки соат давом этган концерт дастури ўз ичига қувноқ жаз ижроларини, шунингдек XIX-XX асрлардаги классиrларнинг маҳзун куйларини жо қилди.
Кеча сўнгида Айдер ўзининг онаси, композитор Лейла Муджабаеванинг ижодидан ҳам намуналар чалди.
Айдер Рисалиевнинг ўзи виолончелининг қил таёқчаси унга доимо онасини эслатишини айтди. Онаси ўғли учун куй ижод қилгандан бир йил ўтгач саратондан вафот этган. Айдар умр бўйи музика билан шуғулланиш нияти борлигини қўшимча қилди.
“Мен кичкиналигимдан бошлаб музикага қизиқиб келганман ва умр бўйи у билан шуғулланмоқчиман. Музика мени шакллантиради”, — деди у.
Муаллифлар: Сезим Канибекова, Зияра Асилбекова
Сурат ва видео: Елена Баялинова