Шаҳарликлар депутатларни қурилиш ширкатларининг манфаатларини химоя қилишга ва шаҳар марказидаги участкаларни шахсий майли учун “тортиб олиш” истаклари учун айблашмоқда. Парламентарийлар агар қонун лойиҳаси кенг жамоатчлик қўлловига эга бўлмаса, у ҳолда уни қайтиб олишларини ваъдалашмоқда.
Бишкек турғуни Мария Абакирова шаҳар марказидаги эски уйлар ҳамда биноларни бузиш таклифини илгари сурган депутатларнинг қонун лойиҳасини — “элге қарши” ҳамда “конституцияга зид” лойиҳа деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, компенсация миқдори уй –жойнинг бозор нархидан кўра паст бўлиши мумкин.
“Биз уларнинг (депутатларнинг) хусусий уйлар билан ресторанларини қуриш учун халқнинг норозиликларига қарамай дарахтларни, паркларни қирқишаётганини биламиз. Улар яшашга хавфли бўлган кўп қаватли уйларни қуриш учун уйларнинг ёнидаги болалар майдончаларини, уйлар атрофидаги ҳудудларни тортиб олишяпти” , — деди у.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари 1996 йилгача қурилган уйларни бузиш “пойтахтга замоавий тус беришга” имкон беради деб ҳисоблашмоқда. Бироқ Абакированинг айтишича, Қирғизистон мустақилликка етгунча бўлган вақтда қурилган уйлар пишиқ ва одамлар у ерда яна ярим аср яшаса бўлади.
Уйларнинг бузилишига қарши бўлаётган шаҳарликларнинг ташаббусчи гуруҳи 7 июлдан бери (1 ҳафтага етмаган муддатда) депутатларнинг ғоясига қарши етти мингдан ошиқ имзо тўплашган. Фаоллар уч минг қўлни президентнинг аппаратига, Жогорку Кенешга ҳамда мэрияга жўнатишган.
Шунингдек шаҳарликларни омбкдсмен Кубат Оторбаев ҳам қўллайди. У лойиҳанинг ташаббусчиси, ата-мекенчи Ўмурбек Текебаевга қонун лойиҳасини қайтариб олишни таклиф қилди. Ўз хатида у ҳужжат давлат фуқароларининг ҳуқуқлари билан эркинликларини ерга урувчи қонунларни қабул қила олмаслиги кўрсатилган Конституцияга ҳамда бошқа меъёрларга қарши келишини ёзган.
Юрист Фатима Якупбаеванинг фикрича, қонун лойиҳаси шаҳарнинг ривожланишига эмас, балки қурилиш ширкатларининг манфаатларини химоя қилишга мўлжалланган.
Пойтахтга инвесторлар қизиқдор
“Ата-Мекен” фракциясидан депутат Ўмурбек Текебаев журналистлар билан бўлган учрашувида 1996 йилгача қурилган, шаҳарнинг бош планига ҳамда лойиҳавий-деталлаш режасига тўғри келмаган кам қаватли биноларгина бузилишини билдирди.
Текебаевнинг айтишича, қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киргизилади ҳамда агар у жамоат муҳокамасидан ўтмай қолса, у ҳолда ташаббусчилар ғоядан бош тортишлари мумкин.
Унинг патиядоши Алмамбет Шикмаматов шаҳар барак типидаги эски уйлардан қутилиши керак деб ҳисоблайди.
“Уйлар давлат тарафидан сотиб олиниб, ундан кейин танлов асосида инвесторларга берилиши керак” , — деди Шикмаматов.
Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг фикрича, Қирғизистонда эски уйларни бузиш тартибларини қонунийлаштириш зарур.
Бишкек бош архитектура ишхонасининг шаҳар қуриш ва лойиҳалаш бошқармасининг раҳбари Жиргалбек Асаналиев шаҳар “ҳеч қандай тарихий аҳамиятга эга бўлмаган” эски уйлардан қутилиб, уларнинг ўринларига янги уй жойлар қурилиши керак деб ҳисоблайди.
Уйларни бузиш ҳақидаги қонун лойиҳаси
“Бишкекнинг тарихий марказини реконструкциялаш ҳамда ривожлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини депутатлар жамоат муҳокамасига 2016 йилнинг 10 июнида олиб чиқишган. Унда 1996 йилгача қурилган ҳамда Жибек-Жолу проспекти, Ёш Гвардия, Линейний ҳамда Карпинка ккўчалари билан қуршалган ҳудудда жойлашган хусусий ва бошқа объектларни суриш таклиф қилинган.
Алмамбет Шикмаматовнинг айтишича, давлат бу каби уйларни эгаларидан сотиб олади, бироқ унгача эксперт комиссияси мулкни баҳолаб чиқади..
“Кўчмас мулкнинг ҳаққи давлат томонидан ёки инвечтор тарафидан тўлаб берилади. Ҳукумат шаҳар кенешининг, мэриянинг, мустақил экспертларнинг, зиёлиларнинг вакилларидан ташкил топган бинолар нархини аниқловчи комиссия тузади” , — деди у.
Муаллифлар: Анна Капушенко, Айсулуу Бердалиева
Видео: Азамат Каработоев