Президент Алмазбек Атамбаев ижодидан илҳомланган қирғизистонликлар унинг “Судьбе назло” қўшиғини қайта ижро этаяпти. Президент “хит”ини ижро этганлар орасида — эстрада қўшиқчиси Кайрат Примбердиев, Салтанат Аширова, рэпер Медер Ирсалиев ва мультфилм қахрамони Коб бор.
Президент Алмазбек Атамбаевнинг “Судьбе назло” деб номланган биринчи қўшиғи эълон қилинганининг эртасига интернетда машҳур бўлди — бир суткада уни 50 минг мартадан ортиқ кўрилган бўлса кейинроқ қўшиқни профессионал қўшиқчилар қайта ижро эта бошлади.
Россиянинг “Главная сцена” телелойиҳаси финалисти, қирғиз эстра ижрочиси Кайрат Примбердиев, Атамбаевнинг қўшиғини мусиқачилар билан биргаликда “Утро на пятом” теледастури эфирида лирик услубда ижро этди.
Кейинроқ интернетда Медер Ирисалиев ва Rap View лойиҳаси томонидан қўшиқнинг рэп-версияси пайдо бўлди.
Қўшиқчи Салтанат Аширова твиттер-аккаунтида у гитара садоси остида Атамбаев қўшиғини ижро этгани тасвирланган қисқа видеони эълон қилди.
Рассом-аниматор Тўлғўбек Койчуманов томонидан ўйлаб топилган мультфилм қахрамони ҳам Атамбаев қўшиғини ижро этди.
Режалаштирилган акция ёки ижод?
Коммуникация ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутаҳасис Гулнура Торалиева, Атамбаев қўшиқларининг интернетда пайдо бўлиши— президент командасининг режалаштирилган акцияси деб ҳисоблайди.
Собиқ премьер-министр Жоомарт Оторбаев командасида ишлаган Торалиеванинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, одатда бундай ишлар ўз-ўзидан бўлаверади.
“Мен бу эътиборни буриш учун қилинаяпти деб ўйламайман. Албатта, президент командаси вақт танлаган. Агар сезган бўлсангиз биринчи қўшиқ шанба кунлигида чиқди. Ва ҳозир ёзнинг ўртаси, одамлар дам олаяпти, уларга кўпроқ ижобий ахборот керак”, — дейди у.
Торалиеванинг қўшимча қилишича, президент ижоди бутунжаҳон кўчманчилар ўйини ва умуман Қирғизистонга эътиборни қаратди.
“Кўплаб Россия ва ҳориж веб-сайтлари қирғиз, ўзбек ва қозоқ аудиториясининг реакцияси тўғрисида ёзди ва бу президент юбилейи ҳамда кўчманчилар ўйини ҳамда бутун сайёҳлик мавсумига эътиборни жалб қилади”, — дейди у.
Президент аппарати матбуот-хизматининг собиқ раҳбари Авланбек Джумабаев, Атамбаев қўшиқлари маълум бир мақсадда ёзилмаган деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, президент барча оддий одамлар каби ўз ижоди билан ўртоқлашаяпти.
“Мен бу бир мақсадда [пиар] қилинган деб ўйламайман. Бир ёки бир неча нарса билан жамоатчилик эътиборини чалғитиш мумкин эмас, бошқа кўплаб ахборот тадбирларини топиш мумкин. Агар пиарчилардан кимдир бири чалғитиш мумкин деб ўйлаган бўлса — бу катта хато”, — дейди Жумабаев Kloop.kgга берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Атамбаев ўзидан хотира қолдириш учун қўшиқ ёзмоқда.
“Мен ҳатто президент ҳам ўз-ўзини кўрсатиш ҳуқуқига эга деб ўйлайман, нима бўлганда ҳам юбилей, 60 ёш, қандайдир якун, умумий маълумот […] Агарда у қачонлардир ижод билан шуғулланган бўлса, вақти келганида уларни йиғиб шундай терма қилиши мумкин. Бу фақат қандайдир инсонийлик, руҳият, ижод”, — деб қўшимча қилди Жумабаев.
Муаллиф: Анастасия Шевцова