Сел Жалолобод вилоятининг уч қишлоғидаги уйларга зарар етказди

811

27 июнь куни Жалолобод вилояти Тўқтўғул туманининг уч қишлоғига сел келди: Уч-Терак, Саргата ва Қизил-Ураан. Сел йўлларни ювган, уйларни кўмган. Тахминий маълумотларга кўра, фожеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Жалолобод вилоятининг Тўқтўғул туманида 27 июнь кечаси сел келган ва уч қишлоғдаги уйларни сув босган. Маҳаллий маъмурият ҳозирча сув босган уйларнинг аниқ сонини айтмаяпти.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг (ФҲВ) маълум қилишича,тошли лой оқимлари 27 июн куни кучли ёмғирни келтириб чиқарган.

ФҲВ маълумотига кўра, сел таҳминан 12 минг одам истиқомат қилувчи уч қишлоққа етиб борган: Уч-Терак, Саргата ва Қизил-Ураан.

Уч-Терак қишлоқ ҳукуматининг масъул котиби Дамира Уркуналиеванинг Kloop.kgга айтишича, сел уй ҳовлилари, омборхоналар ва шунингдек маккажўхори ҳамда беда экинларига зарар етказган.

Уч-Терак қишлоғи яшовчиси Жоомарт Омуркуловнинг Kloop.kgга айтишича, сел у яшаётган кўчада камида 36 уйни кўмган.

“Кўчамизда атига 36 уй бор, барчаси кўмилган бизнинг уйимиз ҳам. Уйда сел пайтида келган балчиқнинг хиди ҳали ҳам бор”, — деди у.

Яшовчи сўзларига кўра, тоғ чўққиларидан келган оқимлар қишлоқ ҳудудидаги ҳаракатни қийинлаштирган. Енгил автомобил эгалари бир ердан бошқа жойга бориш имконидан маҳрум бўлган.

ФҲВ маълумотига кўра, сел келиши шунингдек Жалолобод вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилган.

Мўлтўк-Сай, Жўл-Сай, Чонг-Таш, Кўргўн, Мукур қишлоқларида йўлларга зарар етган. Бошқа ҳудудларда: Жил-Булак, Авлетим, Бузурман-Сайда ҳар бирида  6 дан 12 гача уйларга зарар етган.

Июнь ўрталарида Талас вилоятининг уч қишлоғида сел келган. Оқим тўлалигича тўрт қишлоқни бирлаштириб турувчи тўрт кўприкни бузган ва яна тўққиз кўприкка зарар етказган. Табиий офат сабабли харакат тўлалигича тўхтатилган.

Боткен вилоятида 6-7 метр баландликдаги сел оқимлари май охирида келган. У уйларни кўмган ва олти одам умрига зомин бўлган. Фожеа Қадамжой шаҳри ва уч қишлоғда ҳам бўлган: Тамаша, Қизил-Булак ва  Охна.

Муаллиф: Дилнура Абдиламит қизи