Бош прокуротуранинг собиқ бош терговчиси пора олгани учун 14 йилга ҳукм қилинди

851

Биринчи май туман суди Бош прокуротура тергов бошқармасининг собиқ раҳбари Қиличбек Арпачиевни айбдор деб топди. У 100 минг доллар миқдорида пора олгани учун 14 йилга ҳукм қилинди.

Бош прокуротура тергов бошқармасининг собиқ раҳбари Қиличбек Арпачиев иши бўйича суд мажлиси 28 июнь куни бўлиб ўтти.

Биринчи май суди уни жиноий кодекснинг 304 ва 313-моддалари бўйича айбдор деб топди — “Лавозимини суистеъмол қилиш” ва “Пора талаб қилиш”. Суд Арпачиевни мол мулкини мусодара қилиш билан 14 йилга озодликдан маҳрум қилди.

“Азаттык” нашрининг маълум қилишича, Арпачиевнинг адвокати Айбек Касимов суд қарори бўйича шикоят қилади.  Ҳимоячида юқори инстанция қарорни кўриб чиқиши учун 10 кун вақт бор.

Арпачиев Миллий ҳавфсизлик хизмати Порахўрликка қарши хизмат (ПҚХ) ходимлари томонидан 2015 йилнинг мартида хонасида 100 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинган.

ПҚХ матбуот-хизматининг маълум қилишича, Қиличбек Арпачиевга жиноий иш МХДҚга ҳусусий тадбиркорнинг мурожаатидан сўнг очилган. Ўз аризасида тадбиркор бош терговчини жиноий ишни тўхтатиш учун 200 минг доллар таъма қилганликда айблаган.

Бош прокурор Индира Джолдубаева ўшанда, Арпачиевнинг қўлга олиниши унинг томонидан маъқулланганини маълум қилганди.

Муаллиф: Айдана Канатбек