Католиклар черкови раҳбари Франциск I Рим Папаси черков ва барча диндорларни гейлар, камбағаллар, аёллар ва болалардан кечирим сўрашга чақирди.
Франциск I Рим Папасининг маълум қилишича, католиклар черкови ва бутун дунё насронийлари гейлардан уларга аввалда қилинган муносабат учун кечирим сўраши керак. Бу ҳақида у Арманистонга қилган сафарида, журналистлар билан суҳбати чоғида маълум қилган.
“Мен черков нафақат у хафа қилган гейлар олдида кечирим сўраши керак деб ўйлайман балки, у шунингдек, эксплуатацияга учраган камбағаллар, аёллар олдида ва эксплуатация қилинган болалар олдида ҳам кечирим сўраши керак деб ўйлайман”, — деб иқтибос келтиради унинг сўзларидан “Рейтер” халқаро агентлиги.
Диндорнинг қўшимча қилишича, ЛГБТ-ҳам жамият вакиллари камситишларга учрамаслиги ва хурмат қилиниши керак.
“Айрим давлатлар ва маданиятларда бу масалада бошқача кўз қарашлар мавжуд. Айримлар учун намойишлар ҳақоратли бўлиб ҳисобланади. Лекин бу гейларни дискриминация ва маргинализация қилиш учун сабаб бўлолмайди”, — дейди у.
Ўз сўзида Франциск 2013 йил матбуот-анжуманида айтган сўзини ўзгартирди.
“Агарда бу (гомосексуаллик – изох. таҳр.) – инсоннинг аҳволи бўлсаю лекин яхшиликни хоҳлаб Оллоҳни изласа — [уларни] қоралаш учун биз киммиз?” — дейди у.
Унинг сўзларини Ватикан вакили Федерико Ломбарди ҳам қўллади ва черков нафақат ЛГБТ олдида балки (кўп “нарса учун” кечирим сўраши кераклигини айтти.
“Биз нафақат узр сўрашимиз керак балки кечирим сўрашимиз ҳам керак! Кечирим! Худойим, бу биз тез-тез унитиб қўйувчи сўз бўлди”,— дейди у.
Папанинг баёноти Орландода 12 июн куни бўлиб ўтган фоже фонида бўлди — ўшанда яшовчилардан бири 300дан ортиқ одам бўлган “Pulse” гей-клубида ўт очган. Отишма натижасида 50 одам вафот этган яна 53 одам жароҳат олган. АҚШ ҳукумати ҳужумни террор ҳаракати сифатида баҳолаган.
Муаллиф: Александра Титова