Жинсий хизмат кўрсатувчилар раҳбари бир ҳафта аввал “фоҳишаларга ов” эълон қилган Бишкек милициясининг рейдларидан норози. Айни пайтда, фоҳишалик билан шуғулланишнинг ўзи Қирғизистонда қонунан таъқиқланмаган.
Kloop.kg мухбири ўз хизматларини махсус эълон сайтларида эълон қилган жинсий хизмат кўрсатувчилар ўртасида сўров ўтказди. Телефон суҳбатида жинсий хизмат кўрсатувчилар “улар ҳеч қандай ёмон иш қилмаётгани” сабабли Бишкек милицияси рейдидан норози эканини айтишди.
“Мен албатта қаршиман. “Тунги капалаклар”ни тутиш ўрнига жиноятчи ва ўғриларни ушлашсин. Ҳар ким қандай пул топишни ўзи ҳал қилади. Биз бундай қадамга яхши ҳаётдан бораётганимиз йўқ. Бу умуман нотўғри, ахир милиционерларнинг ўзлари бизга келишади ва дам олишади-ку”, — дейди Айгерим.
Сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги милиция бу каби рейдларни ўтказганда нима қилиш керак деган саволни беришади — вазиятдан чиқишни эса Қирғизистондан кетишда кўришади.
“Мен ўзимга ўхшаб кундузи ишлайдиган ёки ўқийдиган кечаси қўшимча иш қиладиган ёлғиз одам эмасман деб ўйлайман. Биз бировни ўлдирмаяпмиз, ўғирлик қилмаяпмиз-ку, ҳеч кимга ҳеч қандай ёмонлик қилмаймиз. Албатта мен бу рейдга қаршиман. Охир оқибат биз бу давлат фуқаросимиз. Энди нима қилишимиз керак? Чет элга кетиш керакми?”, -дейди Эркайим.
Жинсий хизмат кўрсатувчиларнинг бир қисми қонун бўйича милициянинг уларни жавобгарликка тортиш ҳуқуқи йўқлиги учун рейдларни “аҳмоқоно” деб ҳисоблашади — Қирғизистон Жиноий кодексида фақат фохишахона очганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Асел Kloop.kg мухбири билан телефон суҳбатида шунингдек жинсий хизмат кўрсатувчилар хавфсизлиги масаласини кўтаради — шунингдек у агарда қизларнинг юзини телевизордан ёки оммавий ахборот воситаларидан кўриб қолишса нима бўлади, дея савол ташлайди.
“Бир марта қўлга олишади, кейин барибир қўйиб юборишади. Яна видеога ҳам олишади. Бундай қилиш умуман нотўғри. Бехосдан агарда уларнинг қариндоши ёки танишлари кўриб қолса, кейин у билан нима бўлади?” — дейди у.
Фоҳишалик = безориликми?
Бишкек милицияси ўз рейдларини 15 июндан бошлаб ўтказа бошлади — ШИИБнинг янги раҳбари Самат Курманкулов сайёҳлик мавсуми ва Рамазон ойи пайтида “шаҳарни фоҳишалардан тозалашга” ваъда берди.
Бишкек ШИИБ матбуот-хизмати раҳбари Олжобай Казабаевнинг Kloop.kgга айтишича, бир ҳафталик рейдлар чоғида 150 нафар жинсий хизмат кўрсатувчилар қўлга олинган.
“Хозир хали хам рейдлар ўтказилаяпти, биз иш режасини туздик. Биз бекорга булар билан курашмаяпмиз. Кўчада туриб олиб жинсий хизмат таклиф қилаётган салбий кўринишлардан кўчани тозалаш бўйича профилактик ишлар ўтказаяпмиз”, — дейди ШИИБ вакили.
Бишкек ШИИБ матбуот хизмати ходимаси Мира Абдилдаеванинг Kloop.kgга айтишича, милиционерлар жинсий хизмат кўрсатувчилар бўйича рейдларга кечаси соат 10да ёки чақирув бўйича чиқишади.
“Ҳа, бу қадимий касблардан бири, у ҳеч қачон йўқ бўлмаган. Лекин биз хозирча вақтинча тозалаймиз, камида биз фоҳишабозлик рамазонда ва сайёҳлик мавсумида тўхтайди деган умиддамиз”, — дейди у.
Абдилдаеванинг айтишича, жинсий хизмат кўрсатувчиларни улар “сўкиниб ўзини одобсизларча тутаётгани учун” “безорилик” моддаси бўйича қўлга олаяпти.
Kloop.kg мухбирининг милиция қандай қилиб қизларнинг кимиси фоҳишалик билан шуғулланиши кимиси шуғулланмаслигини аниқлайди деган саволига — ШИИБ вакили, жиноий қидирув ҳодимлари “кўпдан бери ишлашади ва ким қандай кўринишда эканини билишади” деб жавоб берди.
“[Милици ходимлари] сауна ва квартираларда юришади. Эълон ва яна бошқа кўп сабаблардан унинг фоҳиша ёки эмаслигини аниқлайди. Жиноий қидирув ходимлари синовдан ўтган, уларда амалиёт бор, улар барчасини билишади ва ким ким эканини аниқлай олишади. Кейин уларни милиция бўлимига олиб келишади, уларга маъмурий иш бўйича картотека очишади, кейин уч суткага қамашади ёки маъмурий жазо беришади”, — дейди у.
“Нима таъқиқланмаган бўлса, рухсат берилган бўлади”
“Қилим Шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Азиза Абдирасулова, жинсий хизмат кўрсатувчиларнинг қўлга олиниши ноқонуний ва улар ҳуқуқларининг бузилишидир деб ҳисоблайди.
“Нима қонун билан таъқиқланмаган бўлса, ўшанга рухсат берилган. Агарда ҳукумат ниманидир тақиқлашни хоҳласа қонун қабул қилиниши ва таъқиқ механизими аниқ ишлаб чиқилган бўлиши керак. Лекин бу ҳолда тақиқнинг қонуний бошқаруви йўқ”, — дейди у.
Ҳуқуқ фаоли Динара Ошурахуновага кўра, жинсий хизмат кўрсатувчиларга қарши рейдлар ўтказиш — самарасиздир.
“Фоҳишалик жуда қадимий касбдир. ШИИБмиз бу кўринишни бутунлай йўқ қилиш учун қанчалик даражада самарили ишлаётганини билмадим. Хаттоки порахўрлик деганда биз милиционерларнинг ўзлари “кришавать” қилаётганини биламиз. Фоҳишалик эса қаерда унга талаб бўлса ўша ерда ривожланади. Бу фоҳишалар кимга хизмат кўрсатаяпти? Балки милиционерларнинг ўзигадир”, — дейди у.
Ҳуқуқ фаоли нимага жинсий хизмат кўрсатувчиларни қўлга олиш кераклигини тушунмайди — унинг фикрича, фоҳишахоналарга “кришавать” қилаётганларни ва уларнинг фаолиятидан пул олаётганларни излаш керак.
“Биз хатто бу “притонлар” бўлган сауналарнинг эгалари депутатларнинг ўзлари экани тўғрисида кўтарилган можароларни эшитганмиз. Нима учун фоҳишалар ортидан қувиш кераклигини тушунмайман. Савол қўйилиши керак: “Ким бу “притонларни очаяпти? Фоҳишалардан фойда олаётган одамлар ким?”,— дейди Ошурахунова.
“Декриминализация”
“Прецедент” юридик фирмаси раҳбари Фатима Якупбаеванинг айтишича, милиция жинсий хизмат кўрсатувчиларни “Безорилик” моддаси бўйича жазога тортиши керак эмас негаки, бундай хизмат кўрсатиш бу тушунчага тўғри келмайди.
“Кичик безорилик — бу жамоат жойларида сўкиниш, фуқароларга хақоратли тегажоғлик ва бошқа шу каби жамаотчилик тартиби ҳамда фуқаролар тинчлигини бузувчи ҳаракатлар. Фоҳишаликни маъмурий қонунбузарлик ёки жиноят сифатида қабул қилиш нотўғри”, — деб тушунтиради юрист.
Якупбаева вазиятдан фоҳишаликни декриминализация ва демаргинализация қилиш орқали чиқилади деб ҳисоблайди.
“Иккинчидан, амалдорларнинг “тақиқлаш харакатлари” таклифи порахўрлик даражасини кучайтирида ва муаммони бурчга олиб боради. Секс-индустриянинг демаргинализацияси ОИТС текшириш ва олдини олишни кенгайтириш шунингдек, жинсий хизмат кўрсатувчиларнинг дискриминациясига оид салбий кўринишларни озайтиришга имкон беради “, — дейди у.
Муаллиф: Айдана Канатбек
Сурат: Sputnik