Чақмоқ Жалолобод вилоятида 120 қўйли подани ўлдирди

846

Жалолобод вилоятининг Суук-Добо яйловидаги 120 қўйдан иборат пода чақмоқ урганидан сўнг тўлалигича ўлди.

Жалолобод вилоятининг Суук-Добо яйловидаги чақмоқ 16 июн куни бўлган. Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг туман бўлими раҳбари Замирбек Дуйшебаевнинг Kloop.kgга маълум қилишича, чақмоқ натижасида 120 қўй ўлган.

Воқеа жойига яқин ерда жойлашган Ак-Жол қишлоғи яшовчиси Аслан Жагашовнинг айтишича, чақмоқ пайтида яйловда 600 қўй бўлган.

“Қаттиқ овозни эшитдик. Чўпон хайвонларга яқинлашганида чақмол урди ва ҳаммаси титилиб кетти. У ерда эчки ва қўйдан иборат жами 600 хайвон бор эди”, — дейди у.

Жагашов сўзларига кўра, қишлоқ яшовчилари хайвонларнинг истеъмолга мос гўштларини ажратиб олган.

“Қолганларини у ерда ташлаб келди, қузғунлар еяпти”, — деб қўшимча қилди у.

Ҳозирча маҳаллий маъмурият зарани қоплаб бериши аниқ эмас. Хайвонлар йўқотилишини қоплаш кўрсатмаси юқори раҳбарият томонидан ҳам бўлмаган.

Қўй эгалари воқеани “табий офат” деб қопланишини талаб қилишмаяпти.

ФХМ маълумотига кўра, бундай ҳолатлар тез-тез рўйҳатга олинади — 2013 йилда чақмоқ натижасида Ўш вилоятида 355 қўй ўлган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин