Бишкек: Газ ташувчи машина портлаши натижасида жабрланган ўн бир одамнинг олти нафари вафот этди

818

Бишкекда 6 июн куни газ ташувчи машинанинг портлаши натижасида 90-100 фоизлик даражада жароҳат олган олти нафар одам тўртинчи шаҳар касалхонасида вафот этти. Қолган беш нафар жабрланувчининг ахволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Бишкекда 6 июн куни газ ташувчи машинанинг портлаши натижасида  олти нафар одам баданидан 90-100 фоизлик даражада жароҳат олган, “бу хаётга мос келмайди”, деб тушунтирди  Kloop.kg мухбири билан суҳбатда Соғлиқни сақлаш министрлиги матбуот –котиби Жилдиз  Айгерчинова.

“Оғир куйган барча жабрланувчилар тўртинчи шаҳар касалхонасининг реанимация бўлимида ётган. Бири 7 июн куни, иккиси — 8 июн, иккисидвое — 10 июн куни ва охиргиси — 18 июн куни вафот этти”, — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, фожеадан кейин шифокорлар жабрланувчиларда “жудда жиддий жароҳат олганини” ва “уларда яшаб қолиш имкони озлигини” айтишган.

“Лекин барибир улар жабрланганларни қутқариш учун барча ҳаракатларни қилишди”, ‒ деб қўшимча қилди у.

Яна қолган беш нафарининг ахволи шифокорлар томонидан барқарор деб баҳоланмоқда ва улар шифохонадан тушурилган.

6 июн куни Фучика кўчасидаги юк машиналари бекатида кучли ёнғин чиқишига гаш ташувчи машинанинг портлаши сабаб бўлди. Ички ишлар министрлиги маълумотига кўра, ёнғин бир машинадан бошқа машинага газни олиб ўтишда техник хавфсизлик чораларига амал қилинмагани натижасида келиб чиққан.

Ёнғин газли цистернага зарар етказган ва натижада портлаш бўлиб беш юк машинаси ёнган. У шунингдек “Аю” компаниясининг озиқ-овқат махсулотлари сақланувчи хонасига хам зарар етказган.

Ёнғинни ўчириш учун Фавқулотда ҳолатлар министрлиги олти ёнғинни ўчириш техникасини юборган.

Муаллиф: Александра Титова