Ўзганда катта митинг: Қишлоқликлар собиқ Бош прокурор Сатибалдиевнинг озод этилишини талаб қилишди

1109

Ўзган туман маъмурияти биноси ёнида ўтган норозилик акцияси 17 июн куни бўлиб ўтди.  Мингдан ортиқ одам 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ Бош прокурор Элмурза Сатибалдиевнинг озод қилинишини талаб қилишди.

Собиқ Бош прокурор Элмурза Сатибалдиевнинг озод қилиниши талаб қилинган митинг 17 июн куни Ўзган туманида бўлиб ўтди.

Солом-алик қишлоғидан келган мингдан ортиқ одам туман давлат маъмурияти биноси олдида йиғилди. Митинг иштирокчилари сафида асосан Сатибалдиев қариндошлари, ердошлари ва тарафдорлари бўлди.

Uzgen_01 Uzgen_02

Норозилик акцияси иштирокчилари “ҳукуматга қарши чиқмаётганларини”, фақатгина “Сатибалдиевга нисбатан адолатни” талаб қилишаётганини билдиришди.

Митинг ташкилотчиларидан бири Максат Ибраимовнинг Kloop.kgга айтишича, митинг қилаётганлар муддати тугаганига қарамай Сатибалдиевни ҳибсда ушлаб турилганига норози бўлишмоқда.

“Улар уни (Сатибалдиевни) кеча қўйиб юборишлари керак эди. Лекин қандайдир бизга номаълум сабабларга кўра улар суд қарорини бажаришмаяпти”, — дейди у.

Uzgen_03

Ибраимов бу митинг ҳеч нарсага олиб келмаса, Ўшда кўп сонли одам иштирок этувчи митинг ўтказишга ваъда берди.

“Агарда уларга халқнинг президентга бу мурожаати етарли бўлмаса, кейинги сафар биз янада кўпроқ одам йиғамиз. Биз бу ҳақида одамлар ва ҳокимятга аввалдан эълон қилиб қўямиз”, — дейди у.

Ўзган тумани ҳокими Аттокур Таджибаевнинг Kloop.kgга айтишича,  у суд қарорини изоҳлай олмайди. Бироқ у “одамлар овозини юқори органларга етказиш”га ваъда берди.

“Мен аввал хам (юқори органларга) уларнинг талабларини маълум қилганман ва бугун ҳам маълум қиламан”, — дейди у.

Uzgen_06-1068x712

“Лавозимини суистеъмол қилгани учун” 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Элмурза Сатибалдиев 8 июн куни афв бўйича озодликка чиқарилиши керак эди.

Президент Қурмонбек Бакиев чоғида у Бош прокурор ҳамда мудофа масалалари бўйича президент маслахатчиси лавозимини эгаллаган.

Сатибалдиевнинг озод қилиниши 2010 йил 7 апрел инқилоби пайтида жабрланганларнинг яқинлари норозилик билан Олий судга мурожаат қилгани сабабли чўзилиб кетган.

Шунингдек, собиқ Бош прокурор Нурлан Турсункулов, президент маъмурияти раҳбари Канибек Жороев ва МХДҚ “Альфа” бошқармаси раҳбари Алмазбек Джолдошалиевлар ҳам ўн йилга ҳукм қилинган.

Тахтдан ағдарилган президент Қурмонбек Бакиев ва унинг укаси Жанибек мол мулкини мусодара қилиш билан умрбод қамоқ жазосига, унинг ўғли Маратни эса —  мол мулкини мусодара қилиш билан 27 йилга озодликдан махрум қилган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин