Бектур Искендер: Исломофобия ва гомофобиядан қандай қутилиш мумкин

1135

 “Фикр” рубрикасида эълон қилинган мақолалар муаллифларнинг шахсий нуқтаи назаридир.

Орландодаги гей-клубга қилинган ҳужумнинг ўзи одамни дахшатга солади. Мен бўлиб ўтган воқеа тафсилотларига тўхталмайман, бу колонка бўлиб ўтган воқеадан хабардорлар учун мўлжалланган.

Бектур Искендер -Kloop.kg асосчиларидан бири
Бектур Искендер -Kloop.kg асосчиларидан бири

Ҳужумдан кам бўлмаган ҳолда баъзи одамларнинг бўлиб ўтган воқеага нисбатан реакцияси дахшатга солади, балки, буни кутиш мумкин эди.

Биз икки хил реакцияга гувоҳ бўлдик:

1. 50 нафар гей ўлдирилганидан одамларнинг хурсандлиги

2. Мусулмонларни АҚШга киришини чеклаш ёки мусулмон ахолиси кўп бўлган мамлакатлардан мухожирларни қабул қилишга таъқиқ жорий қилишга чақириқлар.

Биринчи реакция — гомофобиянинг энг сўнгги-агрессив формаси, иккинчиси эса — энг ёввойи исламофобия натижасидир.

Орландода вафот этганларни хотирлаш акцияси. Фото: Adrees Latif / Reuters
Орландода вафот этганларни хотирлаш акцияси. Фото: Adrees Latif / Reuters

Мен сизларга бир нарсани тан олмоқчиман — тахминан 13-15 йил аввал мен ўзим ҳам бир вақтнинг ўзида гомофоб ва исламофоб бўлганман. Мен биринчиси ва иккинчисидан холис бўла олдим ва мен сизларга ўз тарихимни айтиб беришга тайёрман.

Гомофобиядан қандай қутилдим.

Гомофоблик пост совет муҳитида улғайган гетеросексуал ўсмир сифатида мен менинг бошқа ватандошларим каби бир жинсли одамлар бир бирларини қандай ёқтиришларини тушунмас эдим. Бу менга сочларимни ўстиришга тўсқинлик қилмаган лекин “пидар” сўзи энг юмшоғи бўлган барча кўча сўкинишларини олиб келган. Шундай бўлсада ўзим, турли гомофоблик сўз агрессияларига манба бўлишда давом эттим.

Бунинг барчаси дўстларимдан бири – гей эканини билган куним ўзгарди. Мана бу бурилиш! Менга бир томондан шунча вақтдан бери унинг олдида гейлар тўғрисида хазиллар қилганимдан ноқулай бўлиб қолди. Албатта у индамасди — синаб кўринг, асосан 90-йиллар ва ундан кейинги вақтларда бизнинг қирғиз жамиятида гейлар ҳимоясига бирон нарса деб кўрчи.

Бошқа томондан мен учун қўрқинчли бўлди. Ҳозир, ўн беш йил ўтиб мен собиқ СССРда гомофобия уникал бўлганини тушуняпман. Агар Европа ва АҚШда гомофобиянинг асосан диний илдизлари бўлган бўлса, Совет иттифоқида асосан Сталин даврида, қамоқхоналарда одамлар кўп бўлганида, гомофобия қамоқ маданиятидан келиб чиққан. Лагерларда махбус-аёлларнинг зўрланиши халқ маданиятида хеч қандай из қолдирмаган. Буни назоратчи-эркаклар ёки бошқа махбус-эркаклар қилгани учунми бу патриарх гетеронорматив жамиятда афсуски, кутиш мумкин бўлган ҳолатдир.

Лекин айнан эркаклар орасидаги жинсий зўрлик совет одами "ужас"лар фальклорига мустаҳкам кирган. “Хоммомда совунни тушириб юбориш” каби барча хазиллар, сўзсиз барчага тегажоқлик қилувчи гейлар тўғрисидаги вахималарнинг барчаси— қамоқхонадан келиб чиққан.

Қамоқхонадан ташқари кунлик сексуал ҳаёт – хоҳ гетеро, хоҳ гомосексуал бўлсин- бу уятсиз ҳоллигини хисобга олиб совет одами ва советдан кейинги одамларда гемосексуаллик тўғрисида троглодлик тасаввур пайдо бўлган. (Умуман сексуаллик тўғрисида, тўғрисини айтганда—масалан кунилингусга WTF? Норасмий таъқиқ қамоқхона маданиятидан келган) Менда бу қўрқинчни енгиб ўтиш қийин бўлган. Лекин бошқа тарафдан, менинг дўстим-гейда ота-онаси унинг айнан "йўналиши"ни билиб қолгани учун жиддий оилавий муаммолари бўлган. Унга менинг ёрдамим керак эди. Ва айнан шунинг учун у каминг-аут қилиб менга мурожаат қилди. Мен унинг хаётида бўлган ишлар тўғрисидаги кўп деталларни айтиб бера олмайман, негаки бу инсон шахсиятини нотўғри очиқлаш бўлади. Лекин қандайдир бир пайтда ўзимда фақат унинг "йўналиши" сабабли мен бу одамга нисбатан ўз муносабатимни ўзгартира олмаслигимни ва буни хоҳламаслигимни тушуниб қолдим.

Кейин яна Қирғизистон ва бутун дунёдаги гей-жамоатчиликлар қандай яшашини ўрганишга бир йил кетти. Айрим одамларнинг  (шу жумладан парламентимиз депутатлари) гомосексуаллик  хаво-томчи йўли орқали юқиши мумкин деювчи одамларга қарши сифатида мен ўз каминг-аутимни қилишим мумкин— мен гетеросексуаллигимча қолдим.

Шундай қолдим, негаки мен гетеросексуал бўлиб туғилганман ва ҳаттоки мен ўн йиллаб Сан-Франсиско гей-кварталида яшасам хам (ёмон келажакмас, айтмоқчи у ер менга жуда ёқади) мен гетеросексуаллигимча қоламан.

Сан-Францисконинг Кастро кварталидаги хотира тадбири . Фото: Stephen Lam / Reuters
Сан-Францисконинг Кастро кварталидаги хотира тадбири . Фото: Stephen Lam / Reuters

Худди шундай, одамлар гей бўлиб туғилади. Ва қандайдир ахмоқона қонунлар қабул қилинмасин, турли зўравонликлар амалга оширилса ҳам гей бўлиб туғилганлар бунинг барчасидан гей бўлмай қолмайди.

Хурматли гомофоблар. Гейлар мавжуд ва доимо бор бўлиб қолади. Буни қабул қилинг ва ўз стереотипларингиз  ақлингизни олмасликка ўргатинг, яхшиси улардан бутунлай қутилинг.

Бегунох одамларнинг ўлимига хурсанд бўлиш эса —  бу одам тушиши бўлган энг паст нарсадир ва мен  хозир бу плинтусдан паст турувчи ахлоқдагиларга ачинаман.

Мен исламофобиядан қандай қутилдим

Ўсмирлигимда исломга нисбатан худди шундай қўрқинч бўлган.

Ислом менга фақат қуролли жахлдор эркаклар дини сифатида сезилган ва шу сабабли ундан қўрққанман.

Айтиш жоизки, бахтга яраша қандайдир вақтдан кейин мен ислом — христианлик ва бошқа динлар каби —  биринчи навбатда мухаббат ғоясига, рахмдилликка ва хамдардликка қурилганини тушундим.

Ислом номи билан беркиниб олиб хужум қилаётган, таъқиқлаётган ва ўлдираётганларнинг барчаси, агар менга солиштиришга рухсат берсангиз, аввалдан бугунги кунда инсон ҳуқуқи деб аталувчи нарсалар атрофида қурилган  бу дин қонунларига қарши боришади.

Афсуски, кўплаб қирғизистонликлар ислом ва ўзининг тушунчалари турли эканлигини тасаввур ҳам қилиша олмайди негаки мамлакатимизда   энг кўп молияни, менимча унга қарши ҳаракатланувчи, жуда консерватив ислом тармоқларидагилар олишади.

Мен ўз мамлакатида гей ва лесбиянкалар хуқуқларини биринчилардан бўлиб талашган египетлик фаол-муслима билан танишганимдаги маданий шокка тушганимни ҳотирлайман.

У катта одамлар бир-бирини ёқтириши ва Қуръонда ёзилган нарсалар ўртасида қарама-қаршилик кўрмаган ва кўрмайди.  Айни пайтда одамни сабабсиз калтаклаш, ҳисбга олиш ва хатто ўлдириш унинг мусулмонлик тушунчаларига қарама-қарши бўлган.

Умуман, менинг исломни тушунишимда 2014 йили Тунисга сафарим бурилиш нуқтаси бўлди — мен у ерда бутун Яқин Шарқдаги энг прогрессив мусулмонлар билан учрашдим.

Мен ўшанда қизиқ бир нарсани хотирладим.  Ахир Қирғизистонда “хақиқий эмас” деб аталувчи мусулмонлар кўп. Уларни кунига беш махал ибодат қилмасликда ёки қандайдир мажбурий урфларни қилмасликда айблашади.

Тунисда менинг атрофимда барчаси шундайлар бўлган: Қуръонни том манода тушуниш — бу маъносиз деб тушунувчи одамлар.

“Масжид ва маросимлар —  булар агар хоҳламасанг мажбурий бўлмаган институционал кўринишдир. Асосийси, юракда мухаббат бўлишидир”, — мана мен эшитган асосий нарса.

Бу ажойиб эди ва менда исломофобияни бир умрга ўчириб ташлади.

***

Сезганингиздек менда ҳар бир фобиядан қутилишда асосий жиҳат одамлар билан танишув бўлди.

Даллас имомининг  Орландодаги фожеадан кейинги нутқи Фото: Laura Buckman / AFP
Даллас имомининг Орландодаги фожеадан кейинги нутқи Фото: Laura Buckman / AFP

Танишишдан сиз ҳам қўрқманг. Сиз учун ўзининг турли одамлари билан бутун дунё очиқ. Бир неча гей, лесбиянка ёки трансгендерлар билан танишинг. Уларга тинчлик билан боринг, уларга очилинг ва сизга очилишларига имкон беринг.  Кўрамиз шундан кейин уларни калтаклаш тўғрисида ёзгингиз келармикин.

Бир неча мусулмонни яқиндан билинг. уларга қарши ҳам мен юқорида ёзганларга амал қилинг. Кўрамиз шундан кейин уларни террорчи дейишни истармикансиз?

Фақат унутманг менинг дўстларим –гейлар ва менинг мусулмон-дўстларим айтгани каби  юракда муҳаббатни олиб юриш бу энг асосийси.

Бунинг учун айтмоқчи гей ёки мусулмон бўлиш шарт эмас.  Агар менки, гетеросексуал-агностик буни қилишни уддаласам нега бошқалар қилолмасин?

Муаллиф: Бектур Искендер