АҚШ: Гей-клубда 50 киши отилди.Воқеа ҳақида нималар маълум

868

Американинг Орландр шаҳридаги воқеа 12 июн тунида юз берди  — номаълум шахс гей-клубларнинг бирида ўқ очди. Унинг оқибатида 50 киши халок бўлиб, яна 53 нафари жароҳатланди.  Kloop.kg мазкур воқеа бўйича маълум бўлганларнинг барини бир материалга тўплади.

Қисқача:

— 12 июнда номаълум шахс Флорида штатининг Орландо шаҳридаги  гей-клубда ўқ очди;

— Оқибатида 50 киши халок бўлиб, яна 53 киши жароҳатланди;

— Флорида ҳукумати воқеани теракт деб баҳолади;

— Мазкур воқеа учун масъулиятни  “Ислам давлати” террор ташкилоти ўз бўйнига олгани хабар қилинмоқда, бироқ АҚШ ҳукумати ўқ очган шахснинг жангарилар билан бўлган алоқаларини аниқлай олмаган;

— Полиция клубга хужум қилган одамнинг шахсини эълон қилди — у Флориданинг 29 ёшли яшовчиси Омар Саддики Матин бўлиб чиқди.

Батафсил:

Американинг Флорида штатининг Орланда шаҳридаги воқеа 12 июнда содир бўлди  — номаълум шахс 300га яқин одам тўпланган “Pulse” деган гей-клубда ўқ очган.

Оқибатида 50 киши халок бўлди, деб билдирди Би-би-си. Нашрнинг маълумоти бўйича, яна 53 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилган.

160612222642-12-orlando-reaction-super-169

Биринчи ўқ тунги соат иккиларда отилган. Клубнинг хавфсизлик ходими жавоб қатори ўқ очган, бироқ ҳужум уюштирган шахс бино ичига кириб, у ердаги одамларни гаровга олган. Би-би-сининг маълумоти бўйича, у винтовка ва портловчи моддалар билан қуролланган.

Воқеа жойига полиция ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг махсус йўналишдаги бўлинмаларининг ходимлари боришиб, клубнинг эшигини бронланган автомобил билан уриб очишиб, хужумчини отиб ўлдиришган.

Флорида ҳукумати ҳужумни террор акти қатори баҳолади. “Рейтер” нашрининг маълумоти бўйича, гей-клубдаги отишмаган дунёнинг бир қатор ўлкаларида, жумладан Қирғизистон билан АҚШда ҳам террор ташкилоти деб топилган “Ислом давлати” жавобгарликни бўйнига олди.

160612222721-13-orlando-reaction-super-169

NBC телеканали билдирганидек, ўқ очган шахс ҳужум олдидан 911 хизматига қўнғироқ қилиб, “Ислом давлати”га содиқлигини айтиб онт ичган. Бироқ АҚш ҳукумати ҳозирча ўқ очган шахс билан такшилот аъзоларининг ўртасидаги алоқаларни топа олмаган.