Видео: Мих ва ипдан Чингиз Айтматов портрети

830

Бишкек шаҳри яшовчиси Азамат Жаналиев мих ва ип ёпрамида қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов портретини чизди. Жаналиев  ушбу стринг-артни яратишга 10 кун вақт сарфлаган.

Бутун Қирғизистон бўйлаб ўзининг велотурлари билан машҳур бўлган Азамат Жаналиев  энига 2,5 метр кенгликда ва 1,5 баландликда Чингиз  Айтматов портретини яратди. Kloop.kgга берган интервьюсида  Жаналиев, бу мехнатини у мамлакатдаги тарих ва маданият йилига бағишлашини билдирди.

“Мен Чингиз Айтматовнинг картинкасини отамиз Чингиз Қирғизистонимизни бутун дунё бўйича машхур қилгани учун чиздим. Чингиз тўғрисида гап кетганда қирғизни, қирғиз тўғрисида гап кетганида Чингизни тасаввур қиламиз”, — дейди у.

Картина ғояси Жаналиевнинг ўзига тегишли.У портретни яратишга қанча пул сарфлаганини айтмади.  Унинг сўзларига кўра, у деярли якунланди.

“Мен картинкага қанча мих ва ип кетганини ҳисобламадим ҳам. Аввал мен юзини чиздим, кейин мих қоқдим кейин ип билан михларни боғладим”, — дейди у.

Жаналиев  картинкани сотмоқчи, тушган пулларга эса янги ишларни яратиш учун ускуналар сотиб олмоқчи.

Бу Қирғизистондаги биринчи стринг-арт иши эмас. Шу йилнинг мартида миллий байроқ формасидаги биринчи стринг-артлардан бири аукционга қўйилган ва тадбиркор Аскар Салимбеков томонидан сотиб олинган.

Муаллифлар: Бурулсун Уланбекова, Ирисбай Адамалиев, Азамат Каработоев