Иқтисодиёт ва тинчлик институти давлатларнинг хавфсизликни таъминлаш даражаси бўйича 163 ўринга белгилаб ҳисобот эълон қилди. Рейтинга мувофиқ, Қирғизистон — Марказий Осиёдаги энг нохавфсиз мамлакатдир.
Иқтисодиёт ва тинчлик институти йилда давлатларни уларда хавфсизлик таъминлаш даражаси бўйича ўринларга ажратган хисоботини тузади. Дунёнинг глобал индексида бу йили Қирғизистон 163 ўриндан 124ни эгаллади.
Институт маълумотига кўра, рейтингни тузиш учун зўравонлик даражаси, сиёсий беқарорлик, қўшни давлатлар билан муносабатлар, террорчиликнинг таъсири ва жиноятчиликнинг даражасидан иборат 23 индикатор ҳисобга олинади.
Ҳисоботга асосан, Қирғизистондаги хавфсизлик даражаси Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари: Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан паст.
Масалан, Қозоғистон Қирғизистондан хавфсизлик бўйича 50 поғона юқорида туради ва 74 ўринни эгаллаган, Тожикистон эса Қирғизистонни атиги икки поғонага ўтиб кетган ва рейтингда 122- қатордан жой олган.
Ҳисоботда айтилишича, сўнгги йилда мамлакат ўз позициясини тушириб юборган — 2015 йилда Қирғизистон дунё индексида 121 ўринни эгаллаган.
Хавфсизлик кенгаши котиби ва МХДҚ собиқ раҳбари Токон Мамитов аdвалроқ мамлакат хавфсизлигига Сурия, Афғонистондаги вазият ва “Исломий давлат” (ИШИД) экстремистик ташкилоти фаолияти таъсир кўрсатаётганини маълум қилганди.
“Сурия Афғонистондаги вазият Қирғизистон миллий хавфсизлигига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади, негаки мамлакатимиз ИШИД манфатлари ва таъсири ҳудудида жойлашган”, — деган эди у 2015 йили ўтказилган Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича конференцияда.
Институт ҳисоботига кўра, Сурия — дунёдаги энг хатарли мамлакатдир. Шунингдек қуролли тўқнашувлар кетаётган Афғонистон, Ироқ ва Жанубий Судан ҳам шунингдек рейтингда паст кўрсатгичларга эга.
2014 йилдан буён мамлакат шарқида қуролли можаро давом этаётган Украина ҳам рўйҳатнинг қуйисидан ўрин олган— 156-ўринда.
Сиёсатшунос Токтогул Какчекеев Иқтисодиёn ва тинчлик институти ҳисоботи натижаларига норозилигини билдирди. У Kloop.kgга берган интерьвюсида, Қирғизистон терорчиликдан йироқ эканини ва нисбатан тинч давлат бўлиб ҳисобланишини маълум қилди.
“Мен ҳисоботга норозиман негаки Қирғизистон — тинч давлат. Бошқа давлатлар бизни ёмон тарафдан кўрсатмоқчи бўлаётгандай туюлаяпти. Менимча Қирғизистон йилдан йилга гуллаб яшнамоқда. Айниқса мамлакатимиз Европа иттифоқига қўшилди ва бошқа давлатлар билан яхши муносабатда. Ховотирланишга ҳеч қандай хожат йўқ, ахир сиз кўчада юрганингизда хаммаёғингиз жойидаку”, — дейди у.
Глобал дунё индекси 2007 йилдан буён чоп этилади. У Тинчлик институти ва Сидней универститети тинчлик ва можароларни ўрганиш маркази социологлари ва халқаро экспертлар гуруҳи иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган.
Рейтинг қўшимча индикаторларнинг йўқлигини танқид қилади. Америкалик антрополог ва социолог Риан Айслерга кўра, унда аёл кишига нисбатан зўравонлик даражаси каби кўрсатгичларни хисобга олиш керак.
2016 йилда хавфсиз ва тинчлик севар мамлакатлар ўнлигига Дания, Австрия, Янги Зеландия, Португалия, Чехия, Швейцария, Канада, Япония ва Словения кирди. Рейтингга ўтган йилги каби Исландия етакчилик қилди.
Иқтисодиёт ва тинчлик институти маълумотига кўра, тинчлик индекси даражаси 2015 йилга нисбатан 0,53 фоизга тушиб кетган.
Муаллиф: Айдана Канатбек