11 июнда Бишкек осмонида қуёш атрофидаги камалак доирасини кузатиш мумкин бўлди. Астрономлар унинг шимолий ёғду каби “гало” ҳодисаси эканини билдиришмоқда.
11 июнь куни кундузи Бишкекда қуёш атрофидаги камалак доираси кузатилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Қирғизистон учун ноодатий бўлган кўриниш тасвирларини бўлиша бошлашди.
Астроном Вячеслав Плужников Kloop.kgга қуёш айланасида пайдо бўлган доира гало деб аталишини билдирди. Айтишича, унинг пайдо бўлишига атмосферада сувнинг кўп буғланиши сабаб бўлади.
“Атмосферада сув буғи нисбатан кўп буғланганда у кристалларга айланади, шундан сўнг галони падо қилади” , — деди у.
Астрономия ўқитувчиси Александра Шумейкнинг айтишича, бу кўриниш аномал бўлиб ҳисобланмайди. У Kloop.kgга берген интервьюсида галонинг пайдо бўлиши об ҳавонинг ўзгаришини билдирмаслигини айтди.
“Бу кўриниш шимолий ёғду шуъласига ўхшаш, уни кундузи ҳам, тунда ҳам йилнинг барча фаслларида кузатиш мумкин. Совуқ вақтларда бундай доираларни қўл чироқларининг ёки лампаларнинг атрофида кўриш мумкин” , — деди у.
Шумейк гало оддий камалакдан сувдан эмас, балки кристаллардан пайдо бўлганлиги билан фарқланишини қўшимча қилди.
“Муз кристаллари айланиб, пастга тушиб ҳамда ўз формасини ўзгартира олади. Агар камалакда қизил ранг ташқи тарафда бўлса, галода у марказга яқинроқ жойлашган. Галонинг ранги кучли эмас, унда қизил ва қизил сариқ рангларгина бор, камалакда эса барча рангларни кўриш мумкин. Камалакни қуёшга ўгирилган ҳолда кўриш мумкин, галони эса қуёш ёнидагина кузатиш мумкин бўлади” , — деди у.
Муаллиф: Айсулуу Бердалиева