Ёзнинг келиши билан бишкекликлар шаҳар фонтанларида чўмилишни бошлайди. Kloop.kg мухбири шаҳарликлар иссиқ кунларда салқинлаётган Ала-Тоо марказий майдонида бўлиб қайтди.
Ҳар йили бишкекликлар шаҳардаги 30-40 даражали жазирамада совуш учун фонтанларда чўмилишади. Шаҳар фонтанларида чўмилиш урф бўлиб қолди — у ерга нафақат болалар, катталар ҳам келишади.
“Биз бутун оиламиз билан келдик. Мен бу фонтанда чўмилишни ёқтираман, негаки бу ер чиройли ва хоҳлаганингча чўмилиш мумкин”, — дейди етти ёшли Аман Kloop.kg мухбирига.
Одатда шаҳарликлар Ала-Тоо майдонида, эман боғи ва филармония ёнидаги фонтанда ҳордиқ олишади. Айтиш жоизки, бу жойларда ўнлаб чўмилаётганларни кўриш мумкин.
Соғлиқни сақлаш министрлигида болалар гигиенаси бўйича шифокор Мария Кушубакова, бу каби чўмилишлар турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
“Фонтанда чўмилиш билан фонтандаги сув орқали ўтиши мумкин бўлган ич терламаси, дизентерия, гепатит А, ўткир ичак инфекцияси, тери касалликларини юқтириб олиш мумкин.
Бишкек шаҳар сувканали маълумотига кўра, фонтандаги сув ойига икки марта алмаштирилади, бироқ Кушубакова фикрича, бу унда чўмилиш учун етарли эмас.
“Сув керакли тарзда алмаштирилмайди, биз у ерда кечаси нима бўлаётганини билмаймиз, балки хайвонлар ичишаётгандир балки одамлар туфлаётгандир, кир кийим ва оёқ кийимда сувга тушаётгандир”, — деб қўшимча қилди у.
Бишкек сув канали раҳбари ўринбосари Мурадил Сейдалиевнинг Kloop.kgга маълум қилишича, фонтанда чўмилиш таъқиқланади, лекин Қирғизистонда буни ҳеч ким кузатмайди.
“Биз ҳеч кимга чўмилишга руҳсат бермаймиз, бироқ болалар болаларда. Тан оламиз, биз улар чўмилмаслигини назорат қилолмаймиз”, — дейди у.
Бишкек ШИИБ матбуот –хизмати раҳбари Олжобай Казабаев сўзларига кўра, милиционерларга фонтанларда чўмилмасликни кузатиш тўғрисидаги топшириқ бўлмаган. Казабаевнинг қўшимча қилишича, бунинг учун жавобгарлик ота-она зиммасида бўлади.
Муаллиф: Бактигул Ракимбаев