Маданият министрлиги “порнографик” контентга эга фильмларни таъқиқламоқчи

1092

Маданият министрлиги фильмларнинг “порнографиклигини” аниқловчи ва уларнинг оммавий намойишга қўйилиш қўйилмаслигига руҳсат берувчи комиссия тузишни таклиф қилди.

Махсус комиссия филмларда “порнография” бор йўқлигига текширади —бундай таклифни Маданият министрлиги 25 май куни маълум қилди.

Идора порнографик сахна кўринишларига эга бўлган филмларга таъқиқ жорий қилиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди. Ассос-справкасига мувофиқ, бундай махсулот “одам психикаси ва унинг рухий ҳамда жисмоний ривожланишига салбий таъсир кўрсатади”.

“Сўнгги пайтларда порнография ва бошқа турли салбий маълумотларни кўриш масаласи  қатъий турибди ва бу жамоатчиликда агрессиф ҳаракат ва жиноятчиликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади негаки турли кўринишдаги жиноятчиликларга озуқа манбаи бўлиб ҳисобланади”, — деб ёзади ассос-справкасида министр Алтинбек Максутов.

“Қирғизфильмфонди” давлат фонди директор Урмат Айталиевнинг Kloop.kgга айтишича, сўнгги йиллардаги фильмлар одамларга салбий таъсир кўрсатувчи кадрларга эга.

“Мамлакатимизда маданият ва санъат очиқ ва эркин бўлиши керак лекин бозарларимизда порнографик характерга эга фильмларнинг пайдо бўлиши билан биз болалар, ўсмирлар ва жамоатчиликни порнография, сепаратизм, экстремизм каби салбий маълумотлардан қўриш чораларини қўлламоқчимиз”, — дейди у.

Айталиев сўзларига кўра, коммисия умумий курсатувларни ва шунингдек интернет ресурсларни назоратга олади.  У  киноматография ва турли тузилмалар мутахассисларидан: диний, давлат ва ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимларидан иборат бўлади.

“Сокино” мухим буйруқлар мухаррири Арген Адил ўғли, бу ғояни амалга оширишга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, тарбиявий характерга эга ишлар ва оила институтларини мустахкамлаш билан шуғулланиш керак.

“Фақат ўтган йилигина ОАВларида педофилия тўғрисида ўнлаган янгиликлар бўлди. Бу “далолатчиларнинг” барчаси порнографик фильмлар кўришдан салбий таъсир олмаган бўлса керак. Мен бундай ташаббусга қаршиман, айниқса бундай фильмлар очиқ кўриш мумкин бўлганида. Яхшиси ўсмирлар ва болаларнинг таърбиясига боғлиқ бўлган тарбиявий характердаги, оила институтларини мустаҳкамлаш  ишларни қилиш керак”, — дейди у.

Сурат: режиссёр Н.Эгеннинг “Пустой дом фильмидан кадр