Ўшлик аёл мэриядан тўй қилиш учун 1 млн сом ажратишни сўради

917

Ўшлик аёл ўзининг 66 ёшини нишонлаш ва ўғлини уйлантириш учун 1 млн сом ажратишни сўраб мэрияга мурожаат қилди. Мэр унинг бу илтимосини қондирмади.

“Азаттиқ” радиоси 2 июн куни ўшлик Махмуратхан Турдуева мэрия номига маҳаллий ҳукуматдан 1 млн сом ажратишни сўраб хат ёзганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу пулларни у оилавий байрамларга сарфлайди.

“Ўзимнинг маданий ва тарихий 66 ёшимни нишонлаш ва ўғлимнинг тўйига қайтаришсиз 1 миллион сом ажратишингизни сўрайман. Тўйни 2016 йилнинг 10 октябрида ўтказишни режалаяпмиз”, — деб ёзади Турдуева мактубда.

Ўш мэрияси ижтимоий тараққиёт бошқармаси ҳодимининг Kloop.kgга айтишича, ўшлик аёл иккинчи гуруҳ ногиронлигига эга ва касалхонада лабарант бўлиб ишлайди.

“Турдуева аризасидан сўнг ҳодимлар унинг турмуш тарзини ўрганишти ва унинг ўртача яшаш шартига эга эканини аниқлашди. Унинг икки фарзанди бор ва у уч хонали уйда яшайди”, — дейди у.

Ўш шаҳрининг мэри Айтмамат Кадирбаевнинг ўзи “Спутник” агентлигига берган интервюсида, мэрия “илтимосни бажара олмаса керак”, деб билдирган.

Шаҳар раҳбари сўзларига кўра, у ҳозирча мазкур мурожаатни кўрмаган. Мэр, бюджетда фуқароларга бериш учун пул қаралмаганини қўшимча қилди.

“Агар фуқаро бизга бюджетни беркитишдан аввал мурожаат қилганида унинг илтимосини шаҳар кенгаши кўриб чиқишига юборган бўлар эдик. Унинг илтимосини бажаролмасак керак”, — деди шаҳар раҳбари.

Кадирбаев  ўз пулидан ажратиш ёки ажратмаслигини аниқ айтмади лекин, “бу масалани кўриб чиқишини қўшимча қилди”.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев