Видео: Тўрт мамлакат велосипедчилари қирғиз тоғларида куч синашди

863

Ashu Grand Prix халқаро велотурнири  ўтган ҳафтада Қозоғистон, Германия, Грузия ва Қирғизистондан 47 иштирокчини йиғди.

Ҳар йили ўтувчи ва ўзига велотур ҳамда вело пойгани жамлаган Ashu Grand Prix 28 ва 29 май кунлари Чон-Кемин тумани  Калмак-Ашу ҳудудида бўлиб ўтти.

Турнир бу йилда нафақат Қирғизистон балки қўшни Қозоғистон, шунингдек Германия ва Грузиядан ҳам иштирокчиларни йиғди.

Спорт мусобақалари икки турда: 35 километрлик тарссадан ўтиш ва тоғда 41 ва 21,4 километрга вело пойга билан бўлиб ўтти.

Маррага эркаклар орасида биринчи бўлиб Валерий Копитин келди. У турнирда белгиланган йўлни 21 дақиқада босиб ўтиб ғолиб бўлди. Аёллар орасида вазифани 53 дақиқада босиб ўтган Екатерина Степанова биринчи бўлди.

“Мен велосипедга ишга бориш учун ўткан йили ёзда ўтирдим.  Ва   села прошлым летом, чтобы ездить на работу. Ва беҳосдан қизиқиш тоққа олиб келди”, — дейди у Kloop.kgга берган интервьюсида.

Велопойга иштирокчиларидан бири Юлия Фернаснинг Kloop.kgга айтиши, у Ashu Grand Prixда  2014 йилдан буён иштирок этади. У олти ойлик ҳомиласи билан бошқа веловипед хайдовчилари билан куч синашган.

“Велоспортда 2014-2015 йиллари деярли барча биринчи ўринлар меники бўлган. Лекин бу сафар мен велопойгада иштирок этмадим, фақат велотурида негаки,  август охирида дунёга келувчи ажойиб мўжизани кутяпман”, — дейди у.

Спорт мусобақаси ташкилотчиси Елена Полченкованинг Kloop.kgга айтишича, Ashu Grand Prix Қирғизистонда бешинчи маротаба ўтмоқда.

“Биз ҳар йили баҳор охири ёки ёзнинг бошида тадбир ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз. Муддатни бошқа спорт тадбирларига мос келмайдиган қилиб танлаймиз”, — дейди у.

Полченкова сўзларига кўра, тадбирда 47 нафар велосипедчи иштирок этган.

Мақола ва видео муаллифи: Азамат Каработоев
Сурат: Ashu Grand Prixнинг расмий саҳифаси