Қозоғистон: Махсус хизматлар “ер” митинги иштирокчиларини қўлга олди

887

Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органлари 21 май куни ер ислоҳотларига қарши ноқонуний норозилик акцияларини уюштирганли учун таҳминан 40 нафар одамни қўлга олди. Қўлга олинганлар маъмурий жавобгарликка тортилади. Мамлакатда ижтимоий тармоқларга блок қўйилган.

21 май куни Қозоғистоннинг турли ҳудудларида  ноқонуний митингларни уюштирганлиги учун тахминан 40 одам қўлга олинди. Бу ҳақда “Қозоғистон-Янгиликлари” нашри маълум қилди.

Ўз исмини очиқлашни истамаган қозоғистонлик журналист  томонидан олинган видеода махсус хизмат ходими намойиш иштирокчиларини қўлга олади.

Манбанинг маълум қилишича, Қозоғистонда Facebook ижтимоий тармоғи, Telegram мэссенджери ва YouTube видесервиси блок қилинган.

Унинг сўзларига кўра, митинг кундузги соат учда якунланган.

Бош прокурор ўринбосари Адрей Кравченконинг Россия  “ТАСС” агентлигига маълум қилишича, қўлга олинганлар маъмурий жавобгарликка тортилади.  Унинг сўзларига кўра, аввалроқ фаолллар ижтимоий тармоқлар орқали митинга чиқиш учун ташвиқот юритган.

“Бугун тахминан 40 одам маъмурий жавобгарликка тортилди.  Мен айнан шуни таъкидламоқчиманки, айнан шунча одам тўғрисида гап кетмоқда, интернет тармоқларида эса 400-500 одам қўлга олингани тўғрисида гаплар тарқалди, бундай бўлмаган”, — дейди у.

“Озодлик” радиоси қозоқ хизматининг маълум қилишича, майдон полиция томонидан ўраб олинган, томларда снайперлар бўлган.

Бир кун аввал Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органлари ерларни хорижликларга сотилишига қарши чақирувларни тарқатгани учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва фуқаровий фаолларни қўлга олган эди.  Қўлга олинганлар “ташкил қилиш ва тинч йиғинлар ўтказиш тартибини бузиш”да айбланмоқда.

Қозоғистонда қатор намойишлар 24 апрелда бошланган

Биринчи митинг Қозоғистоннинг Атрау шаҳрида ўтказилган.  Фуқаролар норозилигини, қозоғистонликлар фикрича, ерларга ҳориж фуқаролари эгалик қилиши мумкин бўлган ўзгартишларнинг Ер кодексига киритилиши сабаб бўлган.

Қозоғистон ОАВнинг маълум қилишича, марказий майдонда тахминан 700 одам йиғилган ва маҳаллий ҳокимиятдан  ўз талабларини ҳукумат  ва парламентга етказишни талаб қилган.

Бир неча кун ўтиб қозоқ ерлари сотилишига қаршилар  Қизилорда ва Жанаўзенда 1 май Халқ бирлиги кунини нишонлаш чоғида норозилик намойишига чиқишган. Полиция норозиларни қўлга олган ва уларни майдондан олиб кетган.

“Тенгриньюз” маълумотига кўра, Қозоғистон ҳудудида 2016 йилнинг июлидан бошлаб қишлоқ хўжалик йўналишидаги ерларни аукционда сотиб олиш мумкин.

Қозоғистон ҳукумати фикрича, ер норозиликлар “ташқи кучлар”нинг “мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш” истагидан келиб чиққан.  Қозоғистон биринчи канали май бошларида митингларга махсус эфир ажратган ва унда митингларга Қозоғистоннинг халқаро аренадаги мустахкам позицияси сабаб бўлгани тушунтирилган.

Қозоғистон миллий иқтисод министрининг биринчи ўринбосари Кайрбек Ускенбаевнинг маълум қилишича,  қишлоқ хўжалик ерлари хориж фуқароларига шахсий мулк сифатида берилмайди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сурат: Тенгриньюз/Николай Колесников