Қирғизистон: Май ойида ёғингарчилик меъёрдан икки баробар кўп бўлган

820

Май давомида кузатилган кучли ёмғирлар Қирғизистон шимоли ва жанубида табиий офатларни келтириб чиқарди. Қирғиз синоптиклари сўзларига кўра, ёғингарчилик хажми нормадан икки баробарга кўп бўлди.

Май йилнинг энг сер ёмғир ойи бўлди — 19 кунда бутун мамлакат бўйича 194 миллиметр ёғингарчилик бўлган. Чақмоқ билан кузатилган кучли ёмғирлар айрим вилоятларда сел келиши ва кўчки тушишига сабаб бўлди.

 Прогнозлар бўлимининг бош мутаҳассиси Уулкан Суёркулованинг Kloop.kgга берган суҳбатида айтишича, ўтиб бораётган йилнинг майида бўлган ёғингарчилик сони нормадан ўтиб кетган. Синоптик сўзларига кўра, гидрометцентр бундай ўзгаришларни кутмаган бироқ об-ҳаво “олдиндан айтиб бўлмайдиган” бўлди.

“Мен буни рекорд деёлмайман, лекин май ойида ёғингарчилик меъёрдан икки баробарга кўп — 194 миллиметр бўлди, биз унинг сони меъёрдан ошмаслигини кутган эдик. Ўтган йили 62 бўлган”, — дейди у.

Бундай кескин ўзгаришларга Атлантика океанидан келган шамол сабаб бўлди, дейди эколог Эмил Шукуров. Унинг сўзларига кўра, бундай вазият вақти-вақти билан бўлиб туради ва кучли ёмғирни хатар сифатида қабул қилмаслик керак.

“Бизнинг об-ҳавойимиз Атлантика океанидан келувчи ва озроқ Шимолий муз океанида бўлувчи хаво массасига қарашли. Бу баҳорда нам шамол бўлди ва шу сабабли улар       (хаво массаси) ёғинга айланди. Негаки бизда баланд тоғлар бор, баланд тоғлар бўлганида эса бу шамол юқори тепаликка кўтарилади ҳамда ўша ерда уларнинг намлиги конденсацияси бошланади ва улар пар ҳолатидан сувга айланади. Бу совуқ температураларда бўлади”,— дейди у Kloop.kgга берган суҳбатида.

Экологнинг таъкидлашича, климат системаси температураси тушмайди аксинча глобал исишга қаршилик қилувчи механизми бўлмагани сабабли кўтарилади. Шукуровнинг тахминича, ёмғирли баҳордан сўнг Қирғизистонга қуруқ ёз келиши мумкин.

“Баҳорда ёғингарчиликнинг икки баробар кўп бўлгани бизда иссиқлик тугаганини ва совуқ иқлим бўлишини англатмайди. Ёмғирли баҳордан кейин қуруқ ёз келиши ҳам мумкин”, — дейди у.

Бироқ Қирғизгидромет мутаҳасислари иссиқ ёз келишини таҳмин қилишмаяпти, айни пайтда бундай бўлиши мумкинлигини ҳам айтишади.

“Биз бу ёзда ўртача ҳаво ҳарорати 21-22 даража бўлиши мумкинлигини кутаяпмиз. Ҳарорат кечаси 9-14 дан 16-21 градусгача, кундузи эса 25-30 дан 32-37 даражагача иссиқ бўлиши мумкин. Лекин бу аниқ эмас, негаки об-ҳавоб барча нарсани алдаши мумкин. Бунинг барчаси консультатив ва тўғри топиш гоҳида 10 фоиз, гоҳида— 30, баъзида — 90 фоиз бўлиши мумкин”, — дейди Уулкан Суёркулова.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева