Депутат қирғиз конларини ишлаб чиқаришга аукционсиз беришни таклиф қилмоқда

758

ҚСДП фракцияси депутати Кожобек Риспаев “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишни таклиф қилди.  Қонуннинг янги лойиҳаси ҳукумат ваколатларини кўриб чиқади ва унга конларни танловсиз ишлаб чиқаришга бериш имконини беради.

Социал-демократ Кожобек Риспаев ҳукуматга “фавқулотда вазиятларда” конларни танлов ўтказишсиз ишлаб чиқаришга бериш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.  Бу ҳақида у  7 май куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида ёзган.

“Иқтисодиётни ривожлантириш бўйича миллий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида, Қирғизистон Республикаси Жўғўрқу Кенеши билан келишилган ҳолда ер ости бойликларининг ҳар қандай бўш участкасида ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов, аукционлар ўтказмай ҳамда биринчи ариза қоидаларига амал қилмай маълум бир шахсга бериш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳуқуқли”— деб ёзилади қонун лойиҳасида.

Риспаев қонун лойиҳаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги мавжуд қонунни ўзгартиришни таклиф қилади. Депутат томонидан таклиф қилинган тузатишлар 50тадан  43 та моддага оид бўлган. Социал-демократ фикрича,  ҳужжатни янги амалиётларни ҳисобга олган ҳолда  матиннинг ярмини ўзгартириш керак бўлади.

“Қирғизистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги  қонунининг янги лойиҳаси  ер ости бойликларидан фойдаланишни бошқаришни мукаммаллаштириш, янги жараён ва меҳанизмларни киритиш, камчиликларни йўқ қилиш ва мавжуд бўшлиқларни тўлдириш мақсадида ишлаб чиқилган”, — деб ёзилади асос-справкасида.

Риспаев фикрича, ўзгартишлар давлат бюджетидан қўшимча молиялаштиришни талаб қилмайди. Айни пайт унинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ортидан порахўрлик оқибатларига олиб келмайди.

“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунга бундан аввалги ўзгартиш 2011-йил охирида киритилган. Бироқ ўшанда депутат Кубаничбек Туманов қонунга очиқ танловлар ўтказишни мажбур қилувчи ва кон ишлаб чиқаришига лицензия беришни қийинлаштирувчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилганди.

Парламент қонун лойиҳасини уч ўқишда ҳам мақуллаган, ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича қўмита раиси Азамат Арапбаев, бу порахўрлик схемаларини йўқ қилишга ёрдам беришини маълум қилганди.

“Ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши билан инвесторларни аниқлашнинг очиқ механизими жорий этилади яъни, барча ҳохловчилар таклиф қилинувчи йирик конларни ишлаб чиқаришга лицензия бериш бўйича танловлар очиқ ўтказилади”, — деган эди Арапбаев.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева