"Хорижий агентлар" тўғрисидаги ўзгартирилган қонун лойиҳаси парламентнинг охирги овоз беришига қўйилди

657

Конституция қонунлари бўйича парламент комитети “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаб, уни учинчи ўқишда қабул қилишни таклиф қилди.

10 майда Конституция қонунлари бўйича парламент комитетининг аъзолари “хорижий агентлар” ҳақида ўзгартирилган қонун лойиҳасини мақуллаб, уни парламент муҳокамасига олиб чиқишди.

Унинг қабул қилинишини қўллаб собиқ  юстиция министри Алмамбет Шикмаматов билан юрист Чолпон Жакуповадан бошқа барча депутатлар овоз беришди.

“Қонун лойиҳасининг ҳозир таклиф қилинаётган турида қабул қилишнинг аҳамияти нимада? Биринчи вариантида бўлса бир оз тушунса бўларди. Бироқ ҳозир унинг қисқартирилган турида қабул қилишни таклиф қилишмоқда.”, — деб ёзди 24.kg ахборот агентилиги  Жакупованинг сўзларини.

Қонун лойиҳаси бўйича ово бериш 12 майдаги ялпи йиғинда бўлади.

“Хорижий агентлар” ҳақидаги қонун лойиҳасининг  янги версиясида тўрт банднинг иккисигина қолдирилган.

Ҳужжатдаги “сиёсий фаолият” билан шуғулланган хорижий ҳамда қирғиз ташкилотларининг, шунингдек чет ўлкалардан молиялаштирилган нотижорий  ташкилотларни киргизиш таклиф қилинган “харожий агент” атамаси олиб ташланган.

Шунингдек қонун лойиҳасининг аввалги версияси нотижорий ташкилотларни Солиқ инспекцияси билан Социал фондга хисобот беришдан ташқари Юстиция министрлигига ҳам қўшимча  ҳисбот бериш мажбуриятини юклаш таклиф қилинган.

Ҳужжатнинг янгиланган версияси айни вақтдаги нотижорий ташкилотлар тўғрисидаги қонунни “хорижий нотижорий ташкилотлар” деган аталиш билан тўлиқлаб, мазкур ташкилотларга йил сайин молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ўз сайтида ҳисоботларни эълон қилиб туришни таклиф қилади.

Депутатлар бошқа давлат қонунларига кўра Қирғизистоннинг ташқарисида тузилган ҳамда ташкилотчиси давлат органлари бўлмаган тижорий ташкилотларни хорижий деб аташни таклиф қилишмоқда.

Ташкилотлар ўзларининг йиллик хисоботларида қуйидаги маълумотларни кўрсатишлари керак бўлади:

  • ташкилотнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақида;
  • унинг моддий маблағларини ҳамда мулкларининг манбаси тўғрисида;
  • ташкилотнинг штатининг сони ҳамда раҳбарияти тўғрисида;
  • ташкилотнинг мулклари билан молия ресурсларининг фойдаланиши тўғрисида.                                                                                                                                        Муаллиф: Адилет Макенов