Ғалаба муносабати билан “Ўлмас полк”нинг бишкекдаги юришида тахминан 15 минг одам йиғилди. Улар Улуғ Ватан уруши фронтларида жанг қилган ўз яқинлари суратлари билан шаҳар кўчаларидан ўтти.
Бишкекдаги “Ўлмас полк” юриши кучли ёмғирга қарамай мэрия ҳисобича тахминан 15 минг одам йиққан. Шаҳарликлар Улуғ Ватан уруши фронтларида жанг қилган ўз яқинлари суратлари билан пойтахт кўчаларидан юриш қилишди. Юриш Жанубий дарвозалардан бошланиб Ғалаба майдонидаги “мангу олов” ёнида тугади.
“Ўлмас полк” иштирокчиси Мадина Гайназарова фронга кетган ўз бобоси суратини кўтариб олган эди. У, бу юришни — уруш иштирокчилари ва қахрамонларига миннатдорчилик деб ҳисоблайди. “Барчамиз бизни ҳимоя қилганлар хотирасини сақлашимиз керак, улар сабабли биз ҳозир тирикмиз. Бобом Килич Гайназаров 185-полкда хизмат ўтаган, Берлингача борган. Уни 18 ёшида харбий хизматга чақиришган, унга 9-май куни паспорт беришган ва фронтга жўнатишган. Бугун бомомнинг туғилган куни бўлиб ҳисобланади”, — дейди у.
“Ўлмас полк” иштирокчилари вафот этган жангчилар хотирасига Мангу олов остига гуллар қўйишди.
“Ўлмас полк” — Улуғ Ватан уруши аскарлари хотирасини абадийлаштириш бўйича халқаро фуқаровий ташаббус. Биринчи маротаба у 2012 йилда Россиянинг Томск шаҳрида ўтказилган — ўшанда унинг ташаббускорлари махаллий “ТВ2” телекомпания ходимлари бўлган.
Муаллиф:Айдана Канатбек
Фото: Уулжан Саякбаева
Видео: Азат Рузиев, Азамат Каработоев