Арманистон ҳукумати ўзини Тоғли Қорабоғ Республикаси деб эълон қилган, апрелда ҳудудида қуролли қаршиликлар бўлган Қорабоғнинг мустақиллигини тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади.
Арманистон депутатлари ҳукуматга апрелда қуролли тўқнашувлар бошланган Тоғли Қорабоғ республикасини мустақил деб тан олишни таклиф қилди.
Мустақилликни тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Арманистон ҳукумати 5 май куни кўриб чиқди ва маъқуллади, деб маълум қилади Британия алоқа корпорацияси. Тахминий маълумотларга кўра, парламент уни 10 май куни навбатдан ташқари йиғинида кўриб чиқади.
Арманистон ташқи ишлар министри Шаварш Кочаряннинг “Интерфакс” агентлигига берган суҳбатида маълум қилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши вазиятга боғлиқ бўлади.
“[Ҳукумат] ҳулосасига мувофиқ, тан олиш вазиятнинг ривожланишига боғлиқ бўлади. Агарда Озарбайжон янги ҳарбий қаршилик келтириб чиқармаса, Тоғли Қорабоғни тан олиш кун тартибига киритилади”, — дейди Кочарян.
Озарбайжон дипломатлари Арманистон ҳукумати ҳаракатларига салбий муносабат билдиришди. Озарбайжон ТИМги ўзининг расмий баёнотида, Арманистон ҳукумати “ўзининг “ жавобгарсизлик ҳаракатлари” оқибатлари тўғрисида ўйланмаяпти” дея таъкидлаган.
Агарда “худбин мақсадлари ақлларидан устунлик қилса ва бу фитна амалга оширилса, унинг бутун оқибатлари Арманистон ва унинг ҳукумати зиммасида бўлади”, — дея ёзилади мурожаатда.
Қорабоғнинг мустақиллиги масаласи бир неча бор кўтарилган ироқ Арманистон ҳукумати буни музокара жараёнига зарар келтиришни истамаслик истаги билан тушунтириб, буни жавобсиз қолдирган.
Тоғли Қорабоғдаги можаро
Тан олинмаган Тоғли Қорбоғ республикасида вазият 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси таранглашди. Озарбайжон ҳукумати Арманистон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. Арманистон эса, ўз навбатида Озарбайжон томонидан “хақоратли ҳаракатлар” бўлганини маълум қилди.
Россия ОАВ маълумотига кўра, қуролли қарама-қаршилик 30дан ортиқ одам хаётига зомин бўлган. Жабрланганлар орасида тинч ахоли вакиллари ҳам бор.
Озарбайдонликлар ва арманлар орасидаги можаро 1988 йилга, арман тоғларининг шарқий қисмида жойлашган бироқ Озарбайжонга тегишли бўлган Тоғли Қорабоғ автаном вилояти Озарбайжон ССРидан чиқишини эълон қилганида бошланган.
Озарбайжон республика мустақиллигини тан олмаган ва ҳозиргача ўз ҳудудий яҳлитлиги сақланишини талаб қилади бироқ, Арманистон аҳолининг кўпчилигини этник арманлар тузувчи, тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилаяпти.
Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини бугунги кунда Абхазия, Жанубий Осетия, Приднестровье, шунингдек таркибида Калифорния ва Гавайя бўлган АҚШнинг етти штати тан олади.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Бош сурат манбаси: Euronews