ОАВ: Олимпиада чемпиони Домрачева беларус хавфсизлик комитетида фаолият олиб борган

816

Биатлон бўйича олимпиада чемпиони Дарья Домрачева Беларусиянинг  Давлат Ҳавфсизлик комитетининг (МХК) ходими бўлган. Хавфсизлик комитетининг расмий вакили бу маълумотни тасдиқлади.

Беларусиянинг “Динамо” жисмоний тарбия –спорт ташкилотининг сайти 3 майда олимпиада чемпиони Дарья Домрачева МХКнинг тергов комитетида “хизмат ўтаётгани” ҳақида хабар тарқатди.

Маълумотлар спортчининг биографияси ёзилган саҳифада кўрсатилган, бироқ бир оздан кейин мазкур хабарни ўчириб ташлашган, деб билдиради Лента.ру.

Бу маълумотни белорус МХКсининг матбуот котиби Дмитрий Побяржин расмий турда тасдиқлади. У спортчи ҳақиатда идорада ишлаганини, бироқ ҳозир унинг ходими эмаслигини айтди.

“2014 йилнинг июнига қадар Домрачева МХКда хизматда бўлган, бироқ ҳозирги вақтда Дарья Владимировна идора ходими эмас”, — деб билдирган у Белапан беларус матбуотига.

Давлат хавфсизлик комитетининг вакили Домрачеванинг қандай харбий мақом билан хизмат ўтаганини айтмаган. Бироқ “Динамо”нинг сайтида эълон қилинган хабарга кўра, спортчи катта лейтенант бўлган.

Дарья Домрачева — 2012чи ва 2013 йиллардаги икки карра Жаҳон чемпиони, 2014 ва 2015 йили икки бора Жаҳон кубогини қўлга киритган. Биатлончи Сочидаги қишки олимпиадада уч олтин медалга эга бўлган.

Домрачева мусобақаларга Россия номидан қатнашиб келган, бироқ Белоруссия аёллар термасининг мураббийи таклифидан кейин белорус термасига кирган.

2014 йили спортчига “Белоруссия қаҳрамони” унвони берилган. У бундай мукофотга эга бўлган ўлка тарихидаги илк аёл бўлиб қолди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева