Bellingcat Донецкда "Боинг"ни отиб туширган "Бук" системасининг аниқ номерини атади

734

 Bellingcat эксперт –журналистлар гуруҳи Донецкда Малайзия ҳаво йўллари самолётини Россиянинг зенит-ракета бригадасига тегишли 332 номеридаги “Бук системаси тарафидан отиб туширилганини билдирди.

Bellingcat эксперт-журналистлар гуруҳининг тадқиқотчилари 2014 йили Донецкинг устидан Малайзияга қаоашли самолётни отиб тушурган зенит-ракета комплексининг аниқ аталишини аниқлашди. Бу 3 майда  гуруҳнинг ўз сайтида эълон қилинган ҳисоботдан маълум бўлди.

Bellingcatнинг ҳисоботига кўра, самолёт Курск вилоятидаги зенит-ракета бригадасига тегишли бўлган 332 номеридаги артиллериянинг “Бук” комплекси тарафидан отиб туширилган.

Экспертларнинг айтишича, мазкур  “Бук” — 2014 йили Россияда 2014 йилнинг ва 2014 йилнинг 17-18 июль кунлари Украинанинг шимолида сурат ҳамда видео тасвирга олинган “Бук 3х2”га ўхшаш бўлган ёлғиз комплекс.

Унинг тўлиқ номланишини аниқлаш учун тадқиқот иштирокчилари харбий ходимлар томонидан 2010 йилдан бери эълон қилинган турли “Бук” комплексларининг ўнлаган суратларини солиштиришган. Улар шунингдек техник параметрлари билан ташқи белгиларини ҳам солиштиришган.

Бунга қадар Нидерландиянинг Хавфсизлик кенгаши экспертлари ҳам ўз баённомаларида Малайзия самолёти Россияда чиқарилган “Бук” комплекси тарафидан отиб туширилганини билдиришган.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Bellingcatнинг баённомасига шубҳа билдириб, мазкур гуруҳнинг “келиб чиқиши”ни аниқлаб чиқиш кераклигини айтди.

Малайзия ҳаво йўлларининг Амстердамдан Куала-Лумпурга учиб кетаётган  Boeing 777-200 ER русумидаги йўловчи ташувчи самолёти 2014 йилнинг 17 июнида Донецк вилоятининг шарқида йўқ қилинган .

Ҳодиса оқибатида 10 ўлканинг фуқароларидан иборат 283 йўловчи ва 15 экипаж аъзоси халок бўлган. Воқеага Украина ҳукумати билан ўзларини Донецк ҳалқ республикаси деб атовчиларнинг вакиллари бир-бирини айблаб келишади.