Шанбадан якшанбага ўтувчи тунда дунёнинг барча православ черковларида христианларнинг асосий байрамларидан бири бўлиб ҳисобланувчи Пасхага ибодатлари бўлиб ўтди. Kloop.kgнинг мухбири Бишкекдаги Владимир черковидаги ибодат маросимида бўлиб қайтди.
1 майга ўтар кечаси бишкеклик христианлар Бишкекнинг ҳамда Қирғизистоннинг епископи Даниил тарафидан Пасха байрами ибодати ўтказилган пойтахтдаги Владимир черковига йиғилишди.
Пасха инжил китоби 11 тилда: черков -славян, рус, грек, украин, беларус, болгар, қирғиз, қозоқ, лотин, инглиз ҳамда немис тилларида ўқилди.
Шунингдек тунда черковга келган христианлар черковни айланиб, икона кўтариб юрдилар.
Пасха — баҳор ойларида, Иисус Христоснинг тирилиш куни шарофати билан нишонланувчи эътиқод қилганларнинг энг муҳим байрамларидан бири.
Бундан ташқари Пасха православиядаги энг узун рўза билан тўғридан тўғри алоқадор — у Улуғ рўза деб аталади ва мазкур байрам билан якунланади.
Пасха арафасида христианлар топиниб, ширин кулча билан туҳумларни табаррук қилиш учун черковга боришади. Тухум Пасханинг энг асосий рамзларидан бири ҳисобланади.
Пасха байрами ибодати маросимлари тунги 11 да бошланиб, тонги 7гача давом этади..
Муаллиф: Даниил Ляпичев