Бишкек— Боткен маршруткалари: ўриндиқ ўрнига “сўри”

885

Патрул милиция бошқармаси (ПМБ) ва йўл полицияси қатнов маршруткалари хайдовчилари орасида рейд ўтказди. Текширув чоғида милиция маршуруткалар йўловчиларни ётган ҳолида ташишини аниқлади.

Рейд 27 апрел куни ғарбий вокзалда ўтказилди — текширув чоғида милиция ва инспекторлар ҳудудлараро рейслар қилувчи хайдовчилар ҳужжатсиз ишлаётганини аниқлади.

Асосий қоида бузарлик — Бишкек-Боткен  маршруткаларида ўриндиқларнинг йўқлиги. Хайдовчилар транспорт воситаларини ўзлари ўзгартирган ва ўриндиқлар ўрнига одамлар 12 соатдан 15 соатгача ётган ҳолда кетувчи гўёки сўрилар қилган.

ПМБ техник бўлими раҳбари Белек Алимовнинг айтишича, техник паспорт бўйича маршруткаларда ўриндиқлар бўлиши керак.

“Улар кўпроқ одам олиш учун ўриндиқларни олиб ташлашади. Бу тормоз беришда одамлар жароҳат олиши мумкинлиги билан хавфлидир”,— деди у.

Алимовнинг қўшимча қилишича, маршруткаларнинг бундай ўзгартирилиши автомобил транспортлари тўғрисидаги қонун талабларини бузади. Қонунга мувофиқ, хайдовчи ўз йўловчилари хавфсизлигини таъминлашга мажбур.

Хайдовчиларнинг ўзлари маршуруткаларнинг ўзгартирилишини, йўловчиларнинг Бишкекдан катта юк билан кетиши ва унинг юкхонага сиғмаслиги билан тушунтиришди.

“Агар биз сўриларни қўймасак Лайлакга юк олиб кетолмаймиз. Агар биз юкларни олсак, фақат етти киши сиғади. Бу 7 минг сом, бизга бу етмайди. Бу пуллар соляркага кетади”, — дейди маршрутка хайдовчиси Замирбек Шадиев.

Муаллиф: Эмиль Жуманов