Қозоғистон депутатлари болаларни зўрлаганларга кимёвий бичиш жазосини киргизишни таклиф қилишди. Президент Нурсултан Назарбаев бу ғояни қўллаб, қонун лойиҳасига қўл қўйди.
21 апрелда Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонунга қўл қўйди. Унга кўра, балоғатга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилганлар учун мажбурий кимёвий бичиш жазоси киргизилади.
Аввалгилардан бўлиб ташаббусни ўлканинг Бош прокуратаси кўтариб, уни болаларга нисбатан қилинган жиноятларнинг кескин ўсгани билан изоҳлади.
Қозоқ депутати Бирганим Айтимованинг айтишича, кимёвий бичиш— бу қайта бошдаги қолипга келувчи жараён. Кейин ҳам у суднинг қароридан сўнгина ишга оширилади.
“Бу бир марталик игна сайиш. Бу дегани унга игна сайиб, у бир умр шундайлигича қолади дегани эмас. Асло бундай эмас. Шунингдек у суднинг қарори бўлган ҳолатлардагина ишга оширилади”, — деган Айтимова “Новости-Казахстан” порталига қурган суҳбатида.
Кимёвий бичиш механик бичишдан фарқ қилади ва унда жинсий фаолликни озайтирувчи дорилар ишлатилади.
Қирғизистонда кимёвий бичишни киргизишни 21 арелда ҳақиқатчи Кубат Оторбаев таклиф қилди.
Бироқ уни социал-демократлар фракциясидан депутат Тўрўбай Зулпукаров танқидга олиб, бунга қадар парламентга бундай қонун лойиҳаси киргизилганини, бироқ депутатларнинг қўлловига эга бўлмаганини билдирди.
Қирғизистонда кимёвий бичиш чораси киргизилишини депутатлар Дастан Бекешев билан Турсунбай Бакир уулу таклиф қилишган. Улар “бачабозларни кимёвий бичиш” тўғрисидаги қонун лойиҳасини 2013 йилнинг бошида кўтаришган.
Президент Алмазбек Атамбаев мазкур ғояни қўллаган, бироқ кейинчалик қонун лойиҳасини қабул қилишдан бош тортган. Ўлка раҳбарининг фикрича, қонуннинг амалга оширилиши қўйилган мақсадига етмай, жиноятчилар учун ҳақиқий жазони таъминлай олмайди.
Мажбурлаб кимёвий бичиш жазоси ҳозирда Молдавия билан Польшада қўлланилади.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Таржима: Даврон Хотам