Евросоюз Украина билан визасиз тартиб киргизиши мумкин — Еврокомиссия украин фуқаролари учун визасиз тартиб ўрнатиш бўйича Евросоюзнинг кенгаши билан Европарламентга расмий таклиф жўнатди. Уни кўриб чиқиш йўл-йўриғи бир ойдан кам бўлмаган вақтни талаб қилади.
Украина учун виза режимини бекор қилиш таклифи Европа комиссияси томонидан 20 апрелда киргизилди.
“Европа парламенти билан Евросоюз кенгаши яқинги вақтларда бизнинг таклифимизни қўллайди деган умиддаман”, — деди Европа комиссиясчининг президенти Жан-Клод Юнкер.
Таклифни ўрганиб чиқиш йўл –йўриғи бир ойдан кам бўлмаган вақтни талаб қилади. Аввал уни парламент кўриб, ундан сўнг унинг қарорини Евроиттифоқ қўллаши керак бўлади.
Визасиз режим Ирландия билан Буюк Британия, шунингдек Исландия, Швейцария, Лихтенштейн ҳамда Норвегиядан бошқа Евроиттифоққа аъзо барча ўлкаларга тегишли бўлади.
Бироқ айни замонда украиналиклар Евросоюзда ишлаш ҳуқуқларига эга бўлишмайди.
Украина президенти Петр Порошенко Юнкер билан бўлган телефон сўзлашувида кўмаги учун миннатдорчилик билдириб, виза режими ёзнинг бошларида бекор қилинади деган умидда эканини айтди.
“Европа комиссиясининг президенти Евроиттифоқ Украинанинг ишончли хамкори сифатида қолишига ишонтириб, украиналиклар яқин вақтларда Евросоюз бўйича визасиз саёхат қилиш имтиёзларидан фойдалана олишади деган ишончини билдирди”, — деб билдирди Украина президентининг матбуот хизмати.
Апрелнинг бошида Голландияда 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга кирган Евросоюз билан Украинанинг яқин алоқаларини тиклаш зарурати бўйича референдум бўлган. Унда овоз берганларнинг 61 фоизи унга қарши эканликларини билдиришган. Мазкур референдумнинг натижалари таклиф бериш хусусиятига эга бўлган. Расмий Киев “Голландия билан алоқани яқинлаштириш ҳақида сўзлашувларни кучайтиришини” билдирган.
2015 йилнинг декабрида Еврокомиссия Украина виза режимини бекор қилиш учун зарур бўлган барча шартларни бажарганлиги ҳамда бу режимни бекор қилиш тўғрисида ёзилган ҳисобот эълон қилган.
Муаллиф: Адилет Макенов
Таржима: Даврон Ҳотам