Хайрия: Кўзи ожиз болалар ёзги лагерини очиш учун ёрдам берайлик

863

Empower Blind People жамоат уюшмаси кўзи ожиз болалар учун Қирғизистондаги илк лагерни очишни режалаштирмоқда. Ташкилот лагерни АҚШ тажрибасининг асосида лойиҳалаштириш ниятида.

Empower Blind People ташкилотининг кўнгиллиси Алик Бакировни малака ошириш учун АҚШга чақиришди. Кўзи кўрмаган болалар учун лагер ташкилотчиси  Enchanted Hills Camp for the Blind (EHCftB) малака ошириш вақтида уни бепул уй жой ва озиқ овқат билан таъминлашни таклиф қилишган, бироқ йўл ҳақининг нархи  — 2500 доллар — бишкеклик кўнгиллилар ўзлари тўлаши керак бўлади.

Бакиров билан унинг Empower Blind People уюшмаси малака ўташ вақтида олган тажрибасини EHCftBнинг Қирғизистондаги аналогини тузиш учун фойдаланиш ниятида.

Empower Blind People уюшмасининг кўнгиллиси  Нургул Осмонова режаларни амалга ошириш учун аввал улар учун тажриба тўплаб олиш керак деб ҳисоблайди.

Бакировнинг ўзи АҚШда амалиёт ўтиш унинг янги тажрибага эга бўлиб, хамкасбларига кўмак беришида ёрдам беради деб ҳисоблайди.

“Мен бу амалиётдан кўп нарса ололаман деб ўйлайман. Ҳозир биз кўзи ожиз болалар билан ишламоқдамиз, бироқ бизда махсус мутахассислаштирилган лагерлар йўқ. Шу боис биз бундай лагерларни АҚШдаги ишлаш тизимини ўрганмоқчимиз”, ‒‒ деди у.

Кўзи ожиз қизи бор  Анара Раманкулова лагерь тузиш ғоясини қўллайди.

“Бу кўзи ожиз болалар учун яхши ёрдам бўлади. Мен қизимни юборардим, аммо у ерда барча эҳтиёжий заруратлар бўлиб, хавфсизлик таъминланган тақдирдагина. Улар имконияти чекланганлиги учун ўзлари мустақил харакатланишолмайдиа, уларга доимо ғамхўрлик керак” , ‒‒ деди у.

Агар кўзи ожиз болалар учун лагерь такил қилишнинг биринчи қадамини амалга ошишига ёрдам бергингиз келса, унда сизлар пулни ўзингизга қулай йўл билан ўтказиб бера оласиз:

— Элсом электрон ҳамёни  0771948422

—Тижорий ҳисоблари:

1180000073417385KGZ ,

1180000073417486USD,

BENEFICIARY BANK SWIFT: DEMIKG22, BIC: 118005,

Бакиров Алик Нурланович, Демир банк.

— Шунингдек маблағ тўплаш Панфилов кўчаси 164а-43 манзилида жойлашган Empower Blind People уюшмасининг идорасида ҳам амалга оширилмоқда.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамлар билан алоқага чиқиш мумкин: 0702282229 Алик, 0559080588 Нургүл.

Муаллифлар: Александра Титова ва Гулнура Жумаева