Британия театри Қурмонжон Дотқо тўғрисида спектакль қўяди

882

Қурмонжон Дотқонинг хаёти тўғрисидаги  “Маликанинг кўз ёши” қирғиз спектакли 2016-йил августида Британияда хавола қилинади. Унда бош ролларни Британия актёрлари ижро этади.

Лондоннинг Orzu ARTS театри Олой ҳукумдори Қурмонжон Дотқонинг хаёти ва ўйлари тўғрисида айтиб берувчи, “Маликанинг кўз ёши” қирғиз спектакли постоновкасини репетиция қилмоқда.

“Биз ҳозир қирғиз драматурги Султан Раев томонидан ёзилган қирғиз спектакли постоновкаси устида ишлаяпмиз. Пьеса Лондон саҳнасида, ёзги театр сезони чоғида қўйилади”, — деб маълум қилади театр сайти.

Спектакль премьераси 2016-йилнинг августига режалаштирилган, дейди Kloop.kgга тарих ва маданият йилини ўтказиш бўйича Давлат дирекцияси вакили Константин Конкин.

“Музокаралар ўтган йили бўлган ва театр шу пьесани саҳналаштириш учун олган. Уч хафта аввал пьесани инглиз тилига таржима қилишди. Ҳозир кастинглар тугади ва актёрлар репитицияларга ўтишди”,  — дейди Конкин.

britteatr

Унинг қўшимча қилишича, 2015-йил халқаро танловда  сценарий ғолиб бўлганидан кейин чет эл театрлари спектаклга қизиқиш билдира бошлаган. “Маликанинг кўз ёши” пьесасининг ўзи 2003-йили ёзувчи ва драматург Султан Раев томонидан ёзилган.

Тарих ва маданият йилини ўтказиш бўйича давлат дирекцияси “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилишича, Британия актерлари ролга кириш учун қирғизлар урфлари ва хаёт тарзини ўрганмоқда.

Жараённи театрнинг асосчиси ва бадий раҳбари, постановка орқали европа мухлисларини Марказий Осиё маданияти билан таништиришни истаган Йўлдош Жўрабоев кузатмоқда.

Спектаклда Қурмонжон Дотқо роли актриса Кейти Тревелянга берилган. Эркак ролини пьесса сабабли ўзи учун Марказий Осиё ва Қирғизистонни кашф қилганини тан олган Антони Офиобу ижро этади.

Orzu ARTS театри Марказий Осиё санъатига мутаҳасислаштирилган. Асосчилар уни шарқий ва ғарбий мамлакатлар ўртасида маданий борди-келдини йўлга қўйиш мақсадида ташкил қилишган.  Театрнинг доимий аъзолари сафида қирғизистонлик  Назгул Жузумова ҳам бор, у ташаббусга 2012-йили қўшилган.

“Маданият урф, рақс, поэзия ва миллий қўшиқларни бирлаштиради ва Буюк Британиядаги Марказий осиёлик жамиятларни жонлантиради”, — деб ёзилади Orzu ARTS сайтида.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржимон: Даврон Хотам