Бишкек официантларини нима безовта қилади?

792

Kloop.kg таҳририяти Бишкек официанткалари орасида сўров ўтказди ва уларни ишда энг кўп безовта қилган нарса нима эканини ўрганди.

Официант — умумий овқатланиш жойларида ўнлаган одамларга хизмат кўрсатган одам. Баъзида улар хизмат кўрсатишни истамаган турли кишилар билан тўқнашади.
Улар Kloop.kgга ўз соҳасининг муаммолари, қўпол мижозларни ёқтирмаслиги тўғрисида айтиб беришди ҳамда уларни нима безовта қилиши ҳақида ўртоқлашишди.
— Одамлар ўжарлик қилса жаҳлим чиқади. Сен уларга буюртмани табассум билан олиб келасан, улар эса, бунга жавобан арзимаган майда-чуйдага ёпишишади.

of2-23— Мижоз кайфиятсиз келса жаҳлим чиқади.
— Мени иш тартибим жаҳлимни чиқаради. Эрталаб 9дан кечки 9гача ишлашга тўғри келади.
— Ноадекват меҳмонлар жаҳлимни чиқаради. Келишади ва хақорат қилишади. Мен буни нолойиқ ҳаракат деб ҳисоблайман.
— 5-10 дақиқагагина кеч қолсанг ҳам маъмуриятимиз кеч қолганинга жарима ёзиши жаҳлимни чиқаради.

of2-23-1
— Мижоз дархол буюртма бермаслиги ва тинмай официантни чақириши жаҳлимни чиқаради. Ахир дархол бюртма берса бўлади-ку.
— Чой пули қолдирилмаса жаҳлим чиқади.
— Меҳмонлар ўз танловим бўйича овқат олиб келишимни сўрашиб, у уларга ёқмаса олиб кетишни сўрашлари жаҳлимни чиқаради.
— Мижоз буюртма беришга тайёр бўлмай туриб, тайёрман деса жаҳлим чиқади.
— Мижоз келиб ҳеч нарса буюрмай “вай-фай” паролини сўраса жаҳлим чиқади.

of3-copy-1
— Мен билан иш жойимда танишмоқчи бўлишса жаҳлим чиқади.
— Нархлардан арзланишса жаҳлим чиқади

Барча суратлар иллюстрациядир. Муаллифлар: Элдос Казибеков ва eda.ru