Чуй вилояти: Сел оқибатида 1500 уй талофат кўрди

886

Қаттиқ ёққан ёмғирдан юзага келган сел Чуй вилоятидаги 1500 қирғизистонликнинг уйига талофат берди. 18 апелда ФҲМ фавқулотда ҳолатлар режимини киргизди.

Сел оқимларининг пайдо бўлишига охирги бир неча кундан бери давомий ёғаётган ёмғир сабаб бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг (ФҲМ) маълумотига кўра, сел Чуй вилоятининг Исиқ-Ата, Москва ҳамда Чуй районларида жойлашган 1500 қирғизистонликларнинг уй жойларига, хўжалик қурилишларига зиён берган.

ФҲМнинг матбуот хизматининг вакили  Эльмира Шерипова Kloop.kgга 18 апрелда фавқулотда ҳолатлар режими киргизилганини билдирди.

“Ҳозир у ерга минстрнинг ўринбосари етаклаган тезкор гуруҳ кетди. Улар сел келган районлардаги сел оқимини бурувчи каналларни мустаҳкамлаш ишларини олиб боришади”, — деди у.

Шерипованинг айтишича, сел уйлар ва ховлини қоплаган, бироқ жабрланганлар бошқа ерга кўчирилмаган — яшовчиларнинг кўпчилиги қариндошларининг уйига вақтинчага кўчиб боришган.

“Ҳозир фуқаровий мудофаа комиссияси беш тоифа бўйича келтирилган зиённи бахолайди. Улар бўйича уйларнинг қанчалик даражада талоқат кўргани аниқланади”, — деди ФҲМнинг матбуот хизмати вакили.

ФҲМ яқин  вақтларда қаттиқ ёмғир ёқса тоғли районларда сел келиши мумкинлигини таҳмин қилишмоқда.