Сариев Малабаев айбловини унинг номини қоралашга ҳаракат дея атади

815

Балиқчи-Қўрумду йўлини таъмирлашга ўтган тендер премьер-министр Темир Сариев ҳамда транспорт министри Арғинбек Малабаев ўртасидаги бахсга сабаб бўлди. Тендерни ўтказишда икки қонун бузарликка йўл қўйилган, бунга эса икки амалдор бир-бирларини айбламоқда. Сариев ўз номига бўлган айбловни номини қоралашга ҳаракат сифатида баҳолади.

Премьер-министр Темир Сариев транспорт министри Арғинбек Малабабаевнинг айбловига жавобан, бу унинг номини қоралашга ҳаракат эканини айтти. Аввалроқ министр, Сариев Балиқчи-Қўрумду авто йўлини таъмирлаш бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлган хитой компанияси манфаатларини ҳимоя қилганини айтганди.

“Мен кўп йиллардан бери сиёсатдаман, ва мен учун номус қуруқ сўз эмас. Кўп маротаба номимни қоралаш ҳаракатлари бўлган. Мен терговнинг ойдинлигидан манфаатдор биринчи одамман. Тендер жараёнида менинг иштироким бўлмаган ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Мен тўла очиқман ва менинг ишим шаффофдир”, — деб ёзади Сариев “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Премьер-министр сўзларига кўра, тендер ўтказилишига жавобгарлик шахсан идора раҳбари зиммасида бўлади. Бу ҳолатда  — транспорт ва  коммуникация министрида.

“Ҳукумат йилига юзлаб тендер ўтказади…Қонун ва регламентга асосан , тендерни ўтказган давлат идорасининг раҳбари шахсан жавобгар бўлади. Балиқчи-Қўрумду автомобил йўлини таъмирлаш бўйича тендер ҳам шундай жараёнда ўтказилган ва жавобгарлик министр зиммасида бўлади”, — деб ёзади Сариев.

Ҳукумат раҳбари тендер бўйича тергов олиб борган депутатлар комиссияси ишини шубха остига олди.

“Комиссиянинг фикри асосан транспорт ва комуникация министри Маллабаевнинг кўрсатмаси асосида тузилган. Демак, бир ёқламали маълумот асосида олинган ҳулоса, унинг холислигига шубха уйғотади”, — деб ҳисоблайди премьер-министр.

Бахсли тендер

Йўл реканструкциясига аукцион 2015-йилнинг 22-октябр куни ўтказилган. Унинг натижаси бўйича Хитойнинг “Лонг Хай” компанияси ғолиб бўлган. 104 км узунликдаги йўл таъмири учун 6 млрд. сомдан ортиқ маблағга келишим тузилган.

Парламентнинг “Қирғизистон” фракцияси етакчиси Канат Исаевнинг 2016-йил мартида маълум қилишича, трасса қурилишига тендер ўтказилишида мамлакатга 1 миллард сомлик зарар келтирилган.

Ўша йилда тузилган идоралар аро комиссия, текшириш ишларини олиб борган топилган қонун бузарликлар туристик сезон ва Дунё кўчманчилар ўйинига тайёргарликка тўсиқ бўлиши мумкинлигини айтган.

Ҳукумат транспорт ва комуникация министри Арғинбек Малабаевни давлатга зарар келтирган, ўз мажбуриятларини бажармаганликда айблади. Маллабаев бунда  ўзининг ўринбосарини айблаб ва тендерга премьер-министр Сариев алоқадорлигини айтиб ўзидан жавобгарликни олган.

Сариев президентга Малабаевни министр вазифасидан тушуришни таклиф қилган. Бироқ давлат раҳбари маъмурияти премьер-министр таклифини қаноатлантирмади. Бироқ президент Алмазбек Атамбаев кейинчалик қонунга премьер-министр министрларни ишдан бўшата олиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш киритишни таклиф қилди.