Видео: 12 ёшидан бошлаб шеър ёзган қирғизистонлик ногирон

1602

Ўш вилояти Қизил-Булоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Алмакан Таштемирова туғилганидан бери I гурух ногирони. У 12 ёшидан бери шеър ёзади ва улар турли газеталарда чоп қилинади ҳамда унинг китобига киритилган.

Май ойида 40 ёшга тўлувчи Алмакан Таштемирова, болалигидан бери мия фалажи билан оғрийди. Бироқ I грух ногиронлиги унинг ижод билан шуғулланиши ҳамда келажакка режалар тузишига халал бермайди.
Таштемированинг “Ырларым менин өмүрүм” (“Шеърларим менинг умрим”) шеърлар тўплами 2014-йил хомийлик кўмаги ёрдамида нашр қилинган.
“Китобим чиққанида биз ҳаммамиз жуда хурсанд бўлганмиз, асосан онам ва отам. Ҳурсандлигидан йиғлаб юборишган. Бу китоб 200 нусҳада чоп қилинган, улардан 100донасини мен Боконбаев номидаги мактабга совға қилганман. Қолган юзтасини ўзимнинг дўстлари ва қариндошларимга тарқатиб берганман”, — дейди Таштемирова.
Хозир у ҳикоя устида иш олиб бораяпти.
“Яқинда мактабни тамомлаганимизнинг 20 йиллиги бўлади. Мен ўз синфдошларим учун совға тайёрлаганман — бу мен уларга бағишлаган шеър ва мусиқа”, — деб ўртоқлашади шоира.
Унинг сўзларига кўра, уни ота-онаси доимо қўллаган ва унинг шериятдаги ютуқларидан хурсанд бўлишган.
“Мен учун агар халқимиз шеърларимни ёқтириб қолса, энг катта қувоч ва ғурур бўлади”, — дейди Таштемирова.
Таштемирова бўш вақтларида ота-онасига молиявий томондан ёрдам бериш учун тўқувчилик, тикувчилик қилади — ногиронлик бўйича нафақаси унга зарур бўлган дориларга етмайди.
Автор: Кызжибек Кушбакова

Таржима: Даврон Хотам