ЖТРК  фирибгарлик тўғрисидаги сюжетда қишлоқ раҳбарига нисбатан жиноий иш очилганини гапирмади

894

ЖТРК “Нур Куч”  фонди аъзоларининг пули йўқолгани тўғрисидаги сюжетда  Ново-Порковка қишлоғи раҳбари Нурмухаммат Баяхуновга қарши жиноий очилгани ҳолатини тилга олмади.

ЖТРКнинг ер масаласида “фирибгарлик” сюжети  31-март куни “Ала-Тоо”  янгиликлар дастурининг кечки сонида берилди. Унда, бир гуруҳ одам ЖТРКга Ново-Порковга қишлоғида ер участкалари бўлиб берилиши тўғрисидаги масалада ёрдам сўраб мурожаат қилгани айтилади.

Сюжетга асосан, жабирланувчилар “Нур Куч” бирлашмаси вакиллари участка олиш учун пул берган, бироқ натижада ҳеч нима олмаган.

Сюжет муаллифи  Усон Кольбаев  Ново-Порковка маъмурияти раҳбари Нурмухаммат  Баяхуновдан, ростдан ҳам қишлоқда ер беришмоқчи бўлганми, тўловларни ким йиққан ва улар кимга берилиши керак эди, деб сўраган.

“Биз уларни билмаймиз. Булар биринчидан, қишлоғимиз яшовчилари эмас, улар турли шаҳарлардан келган. Кимга [пулни — таҳр] беришган, ва қандай асосда, ва улар қандай келишишган — бу фақат уларга аён”, — дейди Баяхунов сюжетда.

Бироқ ЖТРК  пул йўқолиши бўйича жиноий иш очилгани тўғрисидаги ҳолатни тилга олмади, бу ерда эса бош фигурант  — Ново-Порковка қишлоғи раҳбари Нурмухаммат Баяхунов ўзидир.

Жиноий иш 2015-йил ноябрида Kloop.kg томонидан олиб борилган тергов натижасида очилган — ўшанда, ҳужжатлар ва гувоҳлар сўзига кўра, Баяхунов харакат аъзоларига уй қуриш учун ер бўлиб беришни ваъда қилиб “Нур Куч”дан 16 млн. сом олган.

“Баяхунов  биздан ерлар учун пул олиб келдингларми деб сўради. [“Нур куч” раиси Нурлан] Усенов  пакеттан пулларни чиқарди. Улар доллар эди. […] Биз [Баяхунов] хисоблаб олгунича кутиб турдик. У ерда менимча, икки юз минг доллар борэди. Мен у қандай қилиб долларда берганини курганман”, – деди ўзини келишув гувоҳи деб таништирган Намис Турсунбаев.

“Нур Куч” аъзоси Наил Суляковнинг Kloop.kgга айтишича, Баяхунов  аввал Ново-Порковкадаги ерлар бўлиб берилмаслигини айтган, лекин кейин ернинг ярмини бўлиб беришга ваъда берган — тахминан 80 га — ташкилотга.

“У, [Баяхунов] ер билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилганини ҳал қилганини ва ернинг бир қисмини бизга, бошқа қисмини қийналган одамларга беришини айтди. Пулларни олгач у, бизга 16 млн. сомга квитанция берди” — дейди жабирланувчи.

Баяхуновнинг ўзи “Нур Куч”дар пул олганини ва қандайдир ҳужжатларни имзолаганини инкор қилади.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) терговчиси Бақит Сатканкулов  Kloop.kgга берган суҳбатида, хужжатларнинг  давлат экспертизаси натижалари Ново-Порковка маъмурияти раҳбарининг айбдорлигини кўрсатаётганини айтди.

“Хозир тергов кетаяпти. Биз келтирилган зарарни аниқлаяпмиз. Экспертиза айбни исботлади — имзо ва мухр Новопорковка қишлоқ ҳукумати раҳбарининг айбдорлигини кўрсатаяпти”, — деди терговчи.

ЖТРК журналисти ва янгилик дастури муаллифи Усон Кольбаев Kloop.kgга, материал юзасидан қандайдир изоҳ беролмаслигини айтти. “Барча саволлар раҳбариятга, негаки мени огоҳлантиришди, ҳеч қандай изоҳ беролмайман”, — деди у.

ЖТРК Бош директори Илим Карипбековнинг айтишича, махсус комиссия янгилик сюжетини баҳолайди ва қандайдир ҳолатлар айтилмай қолган бўлса, сюжет албатта тўлдирилади ва қайта берилади.

“У [комиссия — таҳр.] белгиланган қонун доирасида ишлайди, тушунтириш хати олади ва бошқа […] Уларнинг жавоби тайёр бўлганида, сизлар унинг барчасини оласизлар, — деди Карипбеков.
Муаллиф: Эльнура Алканова

Монтаж: Азат Рузиев

Таржима: Даврон Ҳотам