Милиция йўл харакатини ўзича изга солганларни жазолайди

844

Йўл харакатини изнсиз тартибга солган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай билдирувни Бишкекнинг Йўл патрул милицияси (ЙПМ) йўлдаги автотиқинга эътибор бермай кетиб қолган милиция ходимларини ишдан бўшатгандан кейин билдирди.

Йўл патрул милициясининг бош бошқармасининг етакчиси  Нурдин Насиров 1 апрелда пойтахтнинг яшовчиси тарафидан автомобил тиқинини изга солишини “бебошлик” деб атади.

“Фуқаролар унинг йўл харакатини изга солишига йўл қўймаслиги керак эди. У болани ушлаб, қайси районда яшаса ўша ерга олиб бориш керак эди.”, — деди у.

Бошқарма раҳбарининг ўринбосари  Эрлан Атантаев автотиқинларини йўлга солиш билан милиция ходимлари шуғулланиши кераклигини билдирди.

“Агар уерда  анда [чорраҳада] авто халокат бўлса, авария учун у жавомгарчиликни ололмасди. Йўлдаги харакатни назорат қилиш учун бундай ҳуқуқларга эга бўлган ходимлар керак. Улардан бошқа ҳеч ким масъулиятни ололмайди”, — деб таъкидлади у.

Бунга қадар Йўл патрул милициясининг раҳбар ўринбосари  Иманали Саркулов “эагар ҳужжатлари жойида бўлса” ўз ихтиёри билан йўл харакатини изга солган болани ишга олишга тайёр эканини билдирган.

Бишкек яшовчисининг айтишича, у Ахунбаев кўчаси билан Манас  проспектининг чорраҳасидаги харакатни изга солиб турганда унинг ёнидан икки ЙПМ автомобили ўтиб кетган.

Учинчи машина келиб тўхтаб, ундаги милиционерлар болаларни улар билан бирга бориб, тушунтириш хати ёзишини илтимос қилишган, бироқ атрофдагилар уларни бундай қилмасликка кўндиришган.

Сўнг бу ердаги тиқинга эътибор бермай ўтиб кетган уч нафар милиция ходими ишдан бўшатилган.

Муаллиф: Дастан Умоттегин

Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси