Видео: Қариялар диабетга қарши ўтган флешмобда рақс тушишди

783

Ҳалқаро соғлиқ куни муносабати билан пойтахтнинг аҳолиси Бишкекнинг савдо марказларидан бирида рақс флешмобини уюштиришди. Унга 50 ёшдан 86 ёшгача бўлган бишкекликлар қатнашишди.

Ўндан ошиқ қариялар рақс флешмобига қатнашиш билан қанд диабети муаммосига жамоатчилик диққатини тортишга харакат қилишди.

Флешмоб ташкилотчиси  Нурдин Сатаров бундай тадбирлар ҳар йили ўтказиб турилишини айтди. Бу йили мавзу қатори қанд диабети танлаб олинган.

2016 йилнинг 1 январидаги хисобга кўра Қирғизистонда қанд диабетига чалинган деярлик 51 минг киши рўйхатга олинган, уларнинг 300 дан ошиғи болалар.

“2025 йилга бориб қанд диабети билан 600 миллионга яқин инсоннинг касалланиш эҳтимоли кутилмоқда. Шу сабаб бу касаллик билан ҳозир курашмасак, келажакда уни дорилаш қимматга тушади”, — деди Сатаров.

Кайриса Нурдинова бу каби тадбирларга тўрт йилдан бери қатнашиб туради. У флешмобнинг ёрдами билан уйда ўтирган қариялар шаҳарга чиқиб, фойдали маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишини айтди.

“Мен бу ерда дам олиб, кўплаган фойдали маълумотларни олдим, энди уни бошқаларга айтиб бераман”, — деди Нурдинова.

Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти 6 апрелдаги баёнотида 1980 йилдан бери қанд диабетига чалинганларнинг сони тўрт баробарга ўсгани билдирилди — ҳозир у билан Дунёнинг ҳар бир 11чи аҳолиси оғрийди. Йил сайин қонидаги қанднинг юқори миқдори сабабли 3,7 миллионга яқин инсон вафот этади.

Муаллифлар: Адилия Мундукова, Айчолпон Касималиева, Азат Рузиев

Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси