Ўрмон институти Раппопорт хиёбонидаги дарахтларни кесишни талаб қилмоқда

862

Ўрмон институтининг экспертлар комиссияси Раппорт ҳиёбонидаги дарахтларни кесиш ва ўрнига янгиларини экишни таклиф қилмоқда. Премьер-министр хиёбонни ўз ўрнида қолдиришни топширди. Хозирча биронта хам дарахт кесилмади.

Ўрмон институтининг экспертлар комиссияси Раппорт ҳиёбони ўрнига янги уч йўлли хиёбон қуришни таклиф қилди— бу хақида Kloop.kgга институт раиси Нурсултан Чингужуев маълум қилди.

“Биз […] эскиларини олиб  ўрнига ўрмон махсулотлари ва дарахтларидан, йирик қурилиш материалларидан уч паласали хиёбон қуриш таклифини бердик”, — дейди у.

Чингужуевнинг қўшимча қилишича,  Раппопорт хиёбонидаги дарахтлар қариган ва уларни кесиб ташламаса, ҳар қачон ағдарилиши мумкин.

“Уларнинг муддати охирига келди. Улар ҳам механик, ҳам биологик жихатдан жабрланган, шунингдек ўсишида ҳам сустлашган, вазифа ва ҳусусиятларини бажара олмайди”, — дейди у.

Иссиқ-Кўлнинг шимолий қирғоғида жойлашган хиёбоннинг масаласи Тамчи-Корумду трассасининг таъмири бошланганидан сўнг юзага келган.

Аввалроқ премьер-министр Темир Сариев  Раппопорт хиёбонини кесмасликни ва йўл кенгайтиришнинг бошқа вариантини кўриб чиқишни топширган.

Ҳукумат матбуот-котиби  Назира Ахмедованинг Kloop.kgга айтишича,  Тамчи-Корумду йўлини хиёбонга зарарсиз таъмирлаш масаласи ҳозирча хал қилинмади, ҳозир бу бўйича экспертлар комиссияси ишламоқда.

Балиқчи – Тамчи – Чўлпон-Ата – Корумду автойўлини таъмирлашга тендерни Хитойнинг йўл қурилишлари билан шуғулланувчи “Лонг Хай” компанияси ютиб олган.

Келишим 6 миллиард 800 миллион сомовга тузилган. Тамчи — Корумду йўлидаги таъмирлаш ишлари 2016-йил 1-августига, Балиқчи-Тамчи участкаси 2017-йилгача тугатилиши режаланган.

Ҳукумат ва транспорт министри Аргинбек Малабаев тендер қонун бузарликлар билан ўтказилган деб ҳисоблайди.

Министрлар кабинети тергов олиб борди ва Минтранс раҳбарияти тендерни ўтказишдан “ўзини тийганини” маълум қилди. Малабаев ўз навбатида қонунбузарликларни Сариев ва унинг яқинлари ҳимоя қилганини маълум қилди.

Раппопорт алеяси Иссиқ-Кўл кўли шимолий қирғоғидаги Чўлпон-Ата шаҳри трассаси бўйида жойлашган.  Аллея1934-йили наслчилик заводи ишчилари томонидан барпо этилган, дарахтларни экиш ташаббускори эса заводнинг биринчи презденти Леонид Раппопорт бўлган.

Видео: Дмитрий Мотинов и Александра Ли