Қирғизистон харбий қудрат бўйича рейтингда охирги йигирмаликдан ўрин олди

844

Американинг Global Firepower порталининг жаҳон давлатлари армиялари рейтингини тузди. Унда Қирғизистон 126 ўлканинг ичидан 110-ўринга жойлаштирилган. Рўйхатни тузиш учун матбуот ЦРУнинг ҳамда очиқ маълумотлардан фойдаланган.

Қирғизистон ҳарбий қудрат даражаси бўйича Американинг Global Firepower (GFP) порталининг рейтингида 126 ўлканинг ичидан 110-ўринга жойлаштирилиб, Марказий Осиё ҳудудида Ўзбекистон билан Қозоғистондан ортда қолган. Қўшни ўлкалар Қирғизистондан бир неча ўн сафга илгарилашган.

Global Firepower лидер лик позицияларга ахолиси кўп ўлкалар жойлаштирилганини, чунки ҳарбий мудофаада одам ресурси асосий вазифани бажаришини билдирди.

Рейтингни тузишда ядровий қуролларниг борлиги ҳисобга олинмаганига қарамай олдинги сафларда ядровий қуролга эга державлар ўрин тутган. АҚШ, Россия ва Хитой. Шунингдек олдинги бешталикка Ҳиндистон билан Франция кирган.

Global Firepowerнинг маълумоти бўйича, ядровий қуролларга эга ҳамда НАТОнинг маълумоти бўйича, ядровий қуролларга эга ҳамда НАТОнинг ҳамкорлари бўлиб ҳисобланган ўлкалар бонусларни олишган. Бироқ рейтингни тузишда 50дан ошиқ кўрсаткич ҳисобга олинган, уларнинг орасида қўлда бор қурол-яроқ турларининг қандай рол ўйнашлиги, табиати ҳамда одам ресурслари, ўлканинг жуғрофий ўрни ҳамда саноати бор.

GFPнинг маълумоти бўйича, Қирғизистоннинг ишга лаёқатли 3 миллион фуқароси бор, уларнинг 2млн. 777 минги ҳарбий хизматга яроқли.

Ўлка шунингдек 16 минг ҳаракатдаги ва 10 минг заҳирадаги ҳарбийларига эга. Қозоғистон харбийларининг сони 110 минг, Ўзбекистонники эса 65 мингни ташкил қилади.

Қирғизистоннинг ҳарбий ҳаво техникалари ҳам қўни ўлкаларникига нисбатан кучсиз  — уларнинг сони бошқа Марказий Осиё давлатлариникидан ўн баробарга оз, ўлканинг жами ҳарбий бюджети бўлса 240 млн. долларни ташкил қилади, бу қозоқ армиясиникидан ўн хисса оз.

Портал ҳар йили очиқ ресурсларнинг ҳамда Американинг Марказий таҳлил бошқармалигининг (ЦРУ) маълумотлари асосида ҳарбий қудрат рейтингини ҳисоблаб чиқаради.

Муаллиф:  Айжамал Мураталиева

Рус тилидан Даврон Хотам таржимаси