ЕХҲТ раиси Атамбаев билан ҳудуд хавфсизлигини муҳокама қилди

766

31-мартда  ЕХҲТнинг амалдаги раиси ва Германия ташқи ишлар вазири  Франк-Вальтер Штайнмайер иш сафари билан Қирғизистонга келди. У ўлка президенти билан хамкорлик ва ҳудудий ҳавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Икки кун аввал  Штайнмайер Ўзбекистонда бўлган, яқинда Тожикитсонга боради.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси  ва Германиянинг Ташқи ишлар вазири  Франк-Вальтер Штайнмайер Қирғизистонга 31 мартда келди.

Штайнмайерни  ўлканинг парламенти ва ташқи ишлар минстрлигининг вакиллари билангина эмас, балки давлат раҳбари  Алмазбек Атамбаев билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Қирғизистон ТИМни билдиришича, учрашувларнинг кун тартибига икки томонлама хамкорлик масалалари, сиёсий диологни ривожлантириш, ҳудудий ҳавфсизлик, терроризм билан курашиш ҳамда ЕХҲТнинг доирасида ўзаро хамкорлик қилиш масалалари киради.

Штайнмайер Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилди.

Франк-Вальтер Штайнмайер Қирғизистонда 1-апрелгача бўлиб, ундан кейин Тожикистонга боради. Германия ТИМнинг раҳбари икки кун аввал Ўзбекистонда бўлиб, унда ҳам ўлканинг ташқи ишлар вазири ҳамда президенти билан учрашувларни ўтказган.

ЕХҲТ раисининг сафари маҳаллий ва чет злкалик экспертларда бир қанча саволларни пайдо қилди. Улар нима сабабдан унинг сафари учун Марказий Осиё ҳудудидаги айнан шу уч ўлкани танлаб олингани билан қизиқишди.

Марказий Осиё ўлкалари бўйича мутахассис  Себастиан Шик Deutsche Welle немис матбуотига берган суҳбатида   Штайнмайернинг сафарини Марказий Осиё ўлкалари билан алоқани тиклаш қатори баҳолаш мумкинлигини билдирди. Унинг фикрича, танланган ўлкалар билан Германиянинг алоқалари унчалик барқарор эмас, шунинг билан бирга бошқа ўлкалар билан бўлган алоқалари ишончли даражада.

Собиқ ташқи ишлар минстри ҳамда Қирғизистоннинг ЕХҲТдаги вакили  Аликбек Жекшенкулов “Азаттык” радиосига европа амалдорининг сафаридан кўзланган мақсад ер-ерлардаги аҳвол билан танишиш ва фикр алмашиш бўлиши мумкинлигини айтган.

“Менимча, сафарнинг асосий мақсади ер –ерларда бўлиб, вазият билан танишиш ҳамда ўзаро фикр алмашиш. Шунингдек,  терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар савдосига қарши туриш каби масалалар кўтарилади деб ўйлайман” , — деган Жекшенкулов.