Қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерларга ноқонуний 200 уй қурилган

781

 Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати ер участкаларини беришдаги порахўрлик тизимларини аниқлади. Аламудун район давлат ходимлари қишлоқ хўжалик йўналишидаги ерларни ноқонуний рўйхатдан ўтказишда гумонланмоқда.

Аламудун районининг Давлат рўйхатга олиш хизматининг ходимлари ерга алоқадор келишимларни қонунсиз рўйхатга олишда шубҳаланилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматидан билдиришди.

“Қишлоқ хўжалик йўналишидаги ер участкаларини эгалариинг товламачилик харакатларининг натижасида  Лебединовка қишлоқ худудидаги “Оскон Ордо” массивига 200 дан ошиқ хусусий уйлар қурилган” , — деб ёзилган идора маълумотида. Иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш хизматининг маълумотига кўра, Давлат рўйхатга олиш ходимлари уйлар қурилган  39,7 гектар ер қуриилиш учун эмас, балқи қишлоқ хўжалик эҳтиёжларига ажратилганини билишган.

Идорадан шунингдек маҳаллий ўз  ўзини бошқариш органининг вакиллари Аламудун давлат рўйхатга олиш хизматига бир қанча бора мурожаат қилганликларини, биро улар хизмат вазифаларини суистеъмол қилиш билан икки йилдан бери ер участкаларини ноқонуний рўйхатдан ўтказиб келганликларини билдиришди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-бандида кўрсатилган “Товламачилик” ҳамда 304-банди билан кўрсатилган ”Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш” бўйича жиноий иш очишди. Мазкур бандларга кўра ходимлар жарима тўлашга ёки беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилиниши мумкин.

Аламудун давлат рўйхатга олиш хизматидан Kloop.kgга жиноий иш очилгани тўғрисидаги маълумотга эга эмасликларини айтишди.