Теолог Маликовга ҳужум қилишда гумонланганлардан бири Қирғизистонга олиб келинди

739

Теолог Кадир Маликовга ҳужум қилишда гумонланганлардан бири Туркиядан Қирғизистонга олиб келинди. Иккинчи гумонланувчи Қирғизистон ҳукуматига уни ўтказиб бериш бўйича турк судининг қароридан кейин берилади.

Теолог Кадир Маликовга ҳужум қилганликда гумон қилинган  Алибек Тилек уулу Қирғизистонга 19-мартда олиб келинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ички ишлар минстрлигининг матбуотхизматидан билдиришди.

Тилек уулуга  Интерпол  линияси бўйича ҳалқаро қидирув эълон қилинган, кейинчалик, 2015-йилнинг 30-ноябрида у Туркиянинг Газиантеп шаҳрида қўлга олинган. Уни қирғиз тарафга ўтказиб бериш ҳақида қарор қабул қилингандан кейин у қирғиз милициясининг кузатувида Истанбулдан Бишкекка олиб келинган.

Ҳозир Тилек уулу Бишкек ШИИБсининг вақтинча ушлаб туриш жойида қамоқда.

Ҳозирча Истанбул суди иккинчи шубҳали Ирискул Бейшеналиевни ўтказиб бериш бўйича қарор қабул қилмаган. Масала у ердаги Қирғизистон элчилиги билан Туркиянинг ҳуқуқ органлари тарафидан муҳокама қилинмоқда.

Маликовга ҳужум 2015-йилнинг 26-ноябрида Бишкекнинг жанубидаги “Асанбай” кичик районида жойлашган “Народный” дўконининг ёнида бўлган.

Нотаниш шаҳслар уни пичоқ билан ҳужум уюштириб, кўкрак қисмига шикаст етказишган ва унга нисбатан электрошокер қўлланишга уринишган.

Ҳужум факти бўйича милиция “бебошлик” моддаси билан жиноий иш қўзғаб, кейин уни “жамоат арбобини ўлдиришга уриниш” моддасига ўзгартиришган.

Маликовга қилинган ҳужумга Қирғизистонда экстремистик деб тан олинган “Ислом давлати” ташкилотининг алоқаси бўлиши мумкин деб таҳмин қилинган. Унга ҳужум қилинган куннинг эртасига у диний экстремизга қарши туриш бўйича ахборот анжуманида иштирок этиши керак эди.

Маликов шунингдек унга бунга қадар ҳам “Ислом давлати” томонидан таҳдидлар бўлганлиги ҳақида бир неча бор билдирган.

30 ёшдаги Ирискул Бейшеналиев қўлга олинган.

Маликов ошондой эле ага чейин «Ислам мамлекети» тараптан коркутуулар болгондугу тууралуу бир нече жолу билдирген.

Жиноятда гумонланган икки шахс Қозоғистонга чиқиб, у ердан Туркияга учиб кетишга улгуришган.

Ҳужумдан сўнг Маликов куну тун ҳимоя билан таъминланган.