Бир йил аввал Майрамбу Календерова ўпкасида “тешик” борлигини аниқлашган. Бироқ аёл маблағи йўқлиги учун операция қилдирмаяпти. У Бишкек яқинида тўрт фарзанди билан вагонда яшайди.
Майрамбу Календерова оиласи занг босган вагонда яшайди. Вагоннинг ичи бўм-бўш – ошхона жиҳози, улар кечаси кўриши учун кичик телевизор. Календарова электрни ўзи тортиб кирган.
Унинг тўрт фарзанди бор. Каттаси 18 ёшда — у оиласига ёрдам бериш учун ишлайди, турли юмушларни қилади. Календарованинг шунингдек 15 ёшли қизи ногирон, у болалигида соқов бўлиб қолган.
«Қизим — ногирон, у ўқимайди. Болалигида у бехосдан пайраҳа ютиб юборган ва ўшандан буён гапирмайди. Мен аввал нафақа олиш учун ҳужжат тўлдирганман, бироқ кейин [ҳужжатларни] йўқотиб қўйдим, энди пул олмаяпман. Мени нафақамга яшаймиз — 3500 сом”, — дейди Календерова.
Ёлғиз она шивирлаб гапиради — бир йил аввал шифокорлар вагонда доимий намликдан ўпкасида “тешик” борлигини аниқлашган.
Деярли барча пуллар дори ва овқат олишга кетади.
Календерова уч йил аввал бева бўлиб қолган. Ўшандан буён унинг ҳаёти оғирлашган.
“Биз яшаганимизда [уйда] куёвим оғриб қолган. Унинг гемаройи бор эди. У менга бу ҳақда индамаган. Биз уни шифокорга кўрсатганимизда, унинг кўп қон йўқотганини билдик”, — дейди у.
Унинг оиласида қуруқ уй ижарага олиш имкони йуқ, шу сабабли улар вагонда яшашни давом этмоқда.
Видео: Азат Рузиев
Сурат: Дастан Умоттегин
Матн: Нуржанат Советбек қизи