Милиция ахлатхонага ташлаб кетилган нораста танасига оид текширув олиб бормоқда

720

16 мартда Бишкекнинг ахлатхонасидан қонга бўялган джинсига ўралган янги туғилган норастанинг суяги топилган. Милиция тезкор-қидирув тадбирларини ўтказмоқда.

Нористанинг жонсиз танасини 16-март куни эрталаб шаҳар ташланди ташланувчи ерда елим бутилкаларни йиғиб юрган киши топган, деб билдирди Бишкек ШИИБсининг матбуот хизмати ходими  Олжобай Казибаев.

“У ерда асосан одамлар, бутилка сингари нарсаларни тўплаб юришади. Уларнинг бири ичида қонга беланган джинси бор қопчиқ топиб олиб, унга ўралган чақалоқни кўрган”, — деди матбуот хизматининг вакили.

Шундан сўнг у одам норастанинг танасини халатга ўраб, ахлатхонанинг ташқарисига олиб чиқиб, милицияга қўнғироқ қилган. Сўнг у ерга милиционерлар билан бирга суд-тиббий экспертизанинг ходимлари боришган.

Казибаевнинг билдиришича, ҳозирда боланинг танаси ўликхонада. Экспертлар унинг қачон кўз юмганини аниқлашмоқда, тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

“Ахлат тўкиш жойидаги одамлар сўроқ қилиниб, қандай машина, қайси вақтда борганлиги аниқланади”, — деб қўшимчалади у.

Бу март ойининг ичида янги туғилган чақалоқларнинг танаси ахлатларнинг орасида топилган иккинчи ҳолат. 10-мартда “Тазалик” муниципал ишхонасининг ходимлари  Алма-Ата кўчаси билан Жанубий магистралнинг кесилишидан қопга солинган танаси топилган.