“Вечерний Бишкек” матбуот уйнинг директори Мурат Божокоев прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат қилди. У газетанинг собиқ муҳаррири Геннадий Кузьминга қарши жиноий иш қўзғашни илтимос қилди. Божокоевнинг айтишича, Кузьмин матбуот уйининг қимматли қоғозларини харид қилишда миллион сомга яқин маблағ тўлаган эмас.
“Вечерний Бишкек”нинг ҳозирги директорининг айтишича, матбуотнинг аввалги муҳаррири Геннадий Кузьмин билан “Рубикон” ширкатининг собиқ директори Александр Ким 2015-йилнинг 21-январида матбуотнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш –сотиш бўйича 999 минг 40 сомлик битимга келишган. Бироқ Геннадий Кузьмин қимматли қоғозларга эга бўлиш билан бирга улар учун пул тўламаган.
Шу боисдан Мурат Божокоев 14-мартда матбуотнинг собиқ муҳарририга қарши “товламачилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғаш талаби билан Бишкекнинг Ленинг район судига мурожаат қилган. Ушбу моддага кўра, Кузьмин жамоат ёки аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин. Қилган ишининг характерига кўра жаримага тортилиши ёки беш йилга озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин.
Ленин район прокуратураси ходимининг айтишича, ҳозирда Божокоевнинг аризаси билан танишиб чиқилмоқда.
Божокоев телефон орқали изоҳ беришни истамай, батафсил жавобни Kloop.kgнинг мухбири билан шахсан учрашганда айтиб беришни ваъда қилди.
Геннадий Кузьмин “Вечерний Бишкек” газетасининг бош муҳаррири хизматида 2015-йилнинг сентябридан бери ишламайди. Ҳозир у “Промедиа” жамоат жамғармасини бошқаради ҳамда ”Zanoza” ахборот-мультимедия порталидаги материалларнинг муаллифи. Газетанинг маълумотига кўра, у бугунги кунда ҳам матбуот уйининг акционери бўлиб ҳисобланади.
Бу бўйича изоҳ олиш учун ”Zanoza”нинг таҳририяти ва Кузьмин билан боғланишнинг имкони бўлмади.
“Вечерний Бишкек”: судлар ва мулк эгасининг алмашиши
“Вечерний Бишкек”атрофидаги тортишувлар 2014-йилнинг сентябридан бери тўхтамай келмоқда — шундан бери матбуотга қарши юзлаган миллион сомга бир неча суд даъволари ёзилган. Уларнинг ичидан энг йириги — 450 млн. сомга — асосчиларнинг бири қатори ўз ҳуқуқларини тиклашни истаган матбуотнинг аввалги эгаларидан бири Александр Рябушкиннинг даъво шикояти бўлган.
Матбуот таҳририяти буни рейдерлик ва ҳукуматнинг “газетани парчалаб, бир меъёрда ишлашга имконият бермаслик” ҳаракати деб баҳолаган.
Суд текширувларидан кейин 2015-йилнинг августида Бишкек шаҳар судининг қарори билан Рябушкинга “Вечерний Бишкек» Матбуот уйи” ОМЧЖ акцияларининг 65фоизи ҳамда «Рубикон» Реклама фирмаси” МЧЖ акцияларининг 50 фоизи берилган.
Газета бош муҳаррирлигидан ўз хоҳиши билан кетган, vb.kg интернет-нашрининг редактори Дина Маслова эса “Zanoza” деб номланган ахборот –мультимедия порталига асос солган.
Фото: Азамат Каработоев